Британиянинг Cable.co.uk нашрининг тадқиқотларига кўра, Марказ | O'TKIR FIKRLAR
Британиянинг Cable.co.uk нашрининг тадқиқотларига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида энг тез интернет Қирғизистонда қайд этилган.
Унга кўра, Қирғизистон 5 гигабайтлик файлни 7,44 Мбит/с ўртача юклаб олиш тезлиги билан 155-ўринни эгаллади. Ундан кейин 166-ўринни эгаллаган Ўзбекистон бормоқда.
Нашр Ўзбекистонда 5 гигабайтлик файл ўртача 6,64 Мбит/с тезликда юклаб олиниши қайд этилган ҳисоботни эълон қилди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 224 давлат орасида 166-ўринни эгаллади.