Get Mystery Box with random crypto!

2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади Би | O'TKIR FIKRLAR

2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Бу ҳақда айни пайтда Мадрид шаҳрида бўлиб турган Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Овоз бериш жараёнига кўра, Ўзбекистон Португалияни ортда қолдирган.

UNWTO Бош ассамблеяси 2 йилда бир марта ўтказилувчи энг муҳим туристик форум бўлиб, бундай юқори даражадаги тадбир, яъни БМТ оиласига кирувчи ташкилотларнинг Бош ассамблеяси илк марта Ўзбекистонда ўтказилади.