Get Mystery Box with random crypto!

30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Ал | O'TKIR FIKRLAR

30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда.