2021-02-08 17:49:01
Алҳамдулиллаҳ.
«Ҳайрат ул-аброр»га ёзилган шарҳ ва насрий баённинг биринчи китоби нишонаси қўлимда.
«Ҳалқа» ва «Жангчи»дан аввал буни китоб қилдик. Улуғларга ҳурмат маъносида.
Асосий нашрда китобнинг муқовасида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Музаффар Тўхтасинов тайёрлаган муқовани кирилл алифбосидаги нашрда ҳам қўллашга қарор қилдик.
Бу «Ҳайрат ул-аброр»нинг илк тизимли шарҳи, ибтидоий бир иш. Камчиликлари менинг нуқсоним, ютуғи Аллоҳнинг фазли.
Китобнинг жозибаси, маъносини аслича сақлашга интилдим. Роббимнинг ёрдами билан китобхонларга манзур келишидан умидворман.
Яқин-орада иккинчи китобни ҳам босмадан чиққанини кўриш насиб этсин.
Ушбу китобнинг тақдимотини қиляпмиз.
2021 йил 9 февраль — сешанба куни соат 14.30 да Абдулла Қодирий музейида бошланиши кутилмоқда. Барчангизни таклиф қиламан.
МАЪЛУМОТНОМА
Китоб номи: Алишер Навоий. «Ҳайрат ул-аброр». Шарҳ, матн, насрий баён, луғат.Муқаддима боблар. Биринчи китоб
Нашриёт номи: «ТАМАДДУН»
Масъул муҳаррир:
Шуҳрат СИРОЖИДДИНОВ
Илмий муҳаррир: Олимжон ДАВЛАТ
Саҳифа: 476 бет
Қаттиқ муқова
Адади: 3.000 нусха
Ҳурмат билан,
Акром Малик
2021 йил, 8 февраль.
Бизнинг Расмий Саҳифалар:
Akrom Malik | Lison ut-tayr | Youtube
Hayrat ul-Abror
6.3K views14:49