Get Mystery Box with random crypto!

НУРУН АЛАН-НУР | ИЙМОН САРИ

Telegram kanalining logotibi nurunalannur — НУРУН АЛАН-НУР | ИЙМОН САРИ Н
Telegram kanalining logotibi nurunalannur — НУРУН АЛАН-НУР | ИЙМОН САРИ
Kanal manzili: @nurunalannur
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 439
Kanalning ta’rifi

Ангор тумани ,, Намоз ҳожи бобо " Жоме масжиди Имом-хатиби Қулмирза Хожи Хўшбоқов домланинг дўст-биродарлари учун очилган
💠 ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИЖОДИЙ КАНАЛИ
«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур»
(Раъд сураси, 28-оят)

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-23 07:09:05 Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш-катта гуноҳдир.

Қулмирза Ҳожи Хўшбоқов домла
Aнгор тумани Номоз хожи бобо жоме масжиди имом-хатиби

#Қулмирза_домла_Хўшбоқов
#маъруза
#катта_гуноҳ

Улашинг

t.me/nurunalannur - диний маърифий канал!
59 viewsedited  04:09
Ochish/sharhlash
2022-08-23 05:29:44 Энг катта жиход нима?

#Фикрингиз!.

Бизнинг кўп душманларимиз бор, Аллоҳ мададкоримиз бўлсин...

1.Шайтон – уста бир душман. Ҳазрати Одам отамиздан бери бошимизда кулфатдир бу...
2.Нафс – ичимиздаги душман...
Нафсимизга карши курашиш-энг катта жиходдир.
3.Рақиблар бор: ўзлари мусулмон, аммо сенинг яхшилигингни хоҳламайди, оёғингдан чалади. Ўзи мўъмин, аммо ҳасадчи, рашкчи.
4.Тугри йулдан адашганлар бор.Бутун дунеда мусулмонлар орасига фитна солмокда.Хозирги кунда энг емони хам шулардир.

Қулмирза Ҳожи Хўшбоқов домла
Aнгор тумани Номоз хожи бобо жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг

t.me/nurunalannur - диний маърифий канал!
51 viewsedited  02:29
Ochish/sharhlash
2022-08-23 05:03:15 АЗОН ДУОСИНИ АЙТМАСЛИК

@Savollar_kanal 11406-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳни изни иродаси билан 5 махал намоз ўқийман, лекин олдинлари илмсизлигимдан азон айтгандан кейин дуосини ўқимас эканман. Яқинда билиб қолдим ўқиш кераклигини, шунга олдин ўқиган намозларим қазо бўладими ёки азон ва дуосини айтиш ихтиёрийми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! У дуони ўқиш азон эшитган одамга суннат амал. Уни билмсизлик туфайли тарк қилиш намозга зарар бермайди, билиб ёдлаб олган бўлсангиз азондан сўнг айтиб ажрига сазовор бўлинг. Аввалги ўқиганларингиз қазо бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


http://t.me/marifat_manzili
40 views02:03
Ochish/sharhlash
2022-08-22 12:20:09 #РАДДИЯ.Устоз,олиму-уламоларимизни беҳурмат қилувчи адашган баъзи бир шахслар учун.

Қулмирза Ҳожи Хўшбоқов домла
Aнгор тумани Номоз хожи бобо жоме масжиди имом-хатиби

#Қулмирза_домла_Хўшбоқов
#маъруза
#РАДДИЯ

Улашинг

t.me/nurunalannur - диний маърифий канал!
985 viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2022-08-21 16:56:08 #Долзарб

​​Қабрга тош қўйиш мумкинми?

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Устоз, мен сиздан қабр ва қабристон ҳақида сўрамоқчи эдим. Ислом динида қабристонга мусулмон киши дафн этилгандан сўнг, унинг қабрига тош қўйиш мумкинми? Қабрнинг бош томонига тош қўйиб, дафн этилган кишининг исм-шарифини, туғилган ва вафот этган йилларини, Қуръон сураларни ўйиб, ёзиб қўйиш мумкинми? Қабрнинг атрофини тўсиқ билан ўраб қўйиш мумкинми? Қабрнинг устидаги ўсимликларни тозалаш мақсадида юлиш мумкинми? Қабристонга дарахтлар экиш мумкинми? Экиш мумкин бўлса, қандай дарахтларни экиш мумкин? Қабристондаги мевали дарахтларнинг мевасини ейиш мумкинми?

Жавоб:
– Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир. Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса жоиз. Қабрнинг устига сув сепиш мандубдир. Ҳўл шохларни ва райҳон каби нарсаларни қабр устига қўйиш суннатдир. Қабр устида ўсиб турган майса ва ўсимликларни қуримасдан олдин олиш макруҳдир. Чунки ҳўл набототнинг тасбиҳидан маййитга фойда етиб туради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Улашинг

@nurunalannur - диний маърифий канал!
99 viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2022-08-19 20:05:54
#Умра_сафари

Муфтий Нуриддин домла Мадинада, Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларида Шавкат Мирзиёев билан бўлган ҳолатларни кўзларида ёш билан айтиб берди...

Шу жойларга боришликни Аллоҳ барчамизга насиб айласин

Улашинг

@nurunalannur - диний маърифий канал!
55 viewsedited  17:05
Ochish/sharhlash
2022-08-19 16:22:17 НАРСАСИНИ ЙЎҚОТГАН ВА ШУ
КАБИЛАРНИНГ НАМОЗИ

Ибн Абу Шайба ишончли санад билан Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят килади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг бирор нарсаси йўқолса ёки қочиб кетса, таҳорат олсин ва икки ракат намоз ўқисин. Ташаҳҳудни ўқигач, ушбу дуони айтсин:

"Я ҳаадияз зуллали ва роодаз зооллати! Урдуд ъалайя зооллатий би ъиззатика султоника. Фа иннаҳаа мин ъатолика ва фадзлика"

Мазмуни:
Эй, адашганларни ҳидоятга бошлагувчи ва йўқолган нарсаларни қайтаргувчи Зот! Ўзингнинг улуғлигинг ва ҳукмронлигинг ҳақи, менинг йўқотган нарсамни ўзимга қайтар. Зотан, у ҳам Сенинг менга берган атойинг ва фазлингдан биридир».

Табароний мазкур дуони бошқача кўринишда ривоят қилган:

"Аллоҳумма йаа роодаз зооллати ва ҳаадияз дзолалати! Анта таҳдий миназ дзолаалати. Урдуд ъалайя зооллатий би ъиззатика ва султоника. Фа иннаҳаа мин ъатолика ва фадзлика"

Мазмуни:
Эй, Аллоҳ! Эй, йўқолган нарсаларни қайтаргувчи ва адашганларни ҳидоятга бошлагувчи Зот! Сен адашишдан тўғри йўлга солурсан. Ўзингнинг улуғлигинг ва ҳукмронлигинг ҳақи, менинг йўқотган нарсамни ўзимга қайтар. Зотан, у ҳам Сенинг менга берган атойинг ва фазлингдан биридир.

Дуода ўзи учун муҳим бўлган ва лозим деб билган нарсалардан истаганича зиёда қилади. Сажда қилиб турган ҳолатида бўладими ёки ташаҳҳуддан кейинми, барибир. Дуони ва мана шу ҳожат намозини такрор-такрор ўқишнинг зарари йўқ. Шу билан бирга камбағал инсонларга бир оз садақа қилиб ҳам кўяди.

«Кушойиш калитлари» китобидан.

Абу Исо ат Теримизий жоме масжиди имом ноиби Узбеков Хамидхон.

Улашинг

@nurunalannur - диний маърифий канал!
52 views13:22
Ochish/sharhlash
2022-08-19 14:32:18 Бир хадис шархи

#МАҚОЛА

Саъд ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрнинг яхшиси махфий (тарзда) қилингани, ризқнинг яхшиси кифоя қиладиганидир», дедилар»
(Имом Аҳмад, Абу Яъло, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган).

Ушбу ҳадисда зикр ва ризқнинг қайси тури энг яхши экани баён қилинмоқда. Зикрнинг фазилати ва фойдалари ҳақида қанча гапирилса ҳам камлик қилади. Зикрнинг ҳар қандай тури яхши. Лекин махфий суратда, кишилар назари тушмайдиган жойда, ўзи холи қолганда қилинадиган зикр энг яхшидир. Сабаби бундай амалда ихлос ва хушуь бўлади. Ихлос билан қилинган амал эса Аллоҳ учун маҳбубдир. Ризқнинг яхшиси эса ўта бойиб, туғёнга тушиш ва қашшоқлашиб, хорликка юз тутишнинг ўртасидаги кифоя қиладиган молга эга бўлишдир. Чунки амаллар ва ҳолатларнинг яхшиси ўртачасидир.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Мусулмон бўлиб, кифоя қилувчи ризққа эга бўлиб, унга сабр қилган банда нажот топибди!» (Имом Табароний «Авсат»да ривоят қилган).

Энг асосийси, кифоя қиладиган ризққа эга бўлиш ва шу йўлда ҳаракат қилиш бандани Аллоҳнинг тоатидан тўсиб қўймайди ва у билан банда ўзига ўхшаган бандаларга муҳтож ҳам бўлиб қолмайди.

Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ ал-Бухорий “Саҳиҳул Бухорий”.

Ангор тумани бош имом хатиби ноиб имоми Хамидхон Узбеков.

Улашинг

@nurunalannur - диний маърифий канал!
51 viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2022-08-19 14:05:05 Бир хафталик намоз вақтлари.

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжиди.

Бомдод 05:00
Пешин 13:00
Аср 17:40
Шом 18-40
Хуфтон 21:10

21-28 Муҳаррам ойи
1444-хижрий йили

19-26 август 2022 йил

Бизни кузатиб боринг.


t.me/marifat_manzili
37 views11:05
Ochish/sharhlash
2022-08-19 12:43:17 ​​​​​​ «ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:

1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”

10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)

12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )

13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)

14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».

17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.

18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.

Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....

Ангор туман "Марифат" жоме масжиди имом хатиби М.Рахимқулов.

http://t.me/marifat_manzili
34 views09:43
Ochish/sharhlash