Get Mystery Box with random crypto!

Nurli Manzil

Telegram kanalining logotibi nurlimanziltv — Nurli Manzil N
Telegram kanalining logotibi nurlimanziltv — Nurli Manzil
Kanal manzili: @nurlimanziltv
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 176
Kanalning ta’rifi

✅ЕНГ САРА МАРУЗАЛАР🔊
✅QUR'ON OYATLARI📜
✅SAHIH HADISLAR📖
✅HIKMATLI SO‘ZLAR📝
✅GO‘ZAL QIROATLAR📓
✅IBRATLI QISSALAR📚
🔴 AHLI SUNNA VAL-JAMO 'A, HANAFIY
ДИНИЙ САВОЛ
ЙЎЛЛАШ!
http://Savollar.muslim.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-05-01 22:22:49
МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИКЛАРИ

#Рамазон_2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналимизга обуна бу́лишни унутманг.
https://t.me/nurlimanziltv
386 views19:22
Ochish/sharhlash
2022-05-01 22:22:49
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 2 май (шаввол ойи 1 куни) душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга кўра 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда
ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:20

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналимизга обуна бу́лишни унутманг.
https://t.me/nurlimanziltv
367 views19:22
Ochish/sharhlash
2022-05-01 22:22:49 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади:

30 апрель – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун);

2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);

4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Каналимизга обуна бу́лишни унутманг.
https://t.me/nurlimanziltv
313 views19:22
Ochish/sharhlash
2022-05-01 22:22:48
Саҳарлик Вақтӣ 04-06 гача
Ифторлик Вақтӣ 19-35
БУГУН ШАНБА
29-рамазон 1443 ҳижрий,
30-апрел 2022 милодий

Бомдод 05:00
Пешин 13:00
Аср 17:50
Шом 19:35
Хуфтан 21:00
Kaналга уланиш
https://t.me/nurlimanziltv
275 views19:22
Ochish/sharhlash
2022-04-29 17:22:09 #МАҚОЛА

Ийд кунлари.

Иккинчи ҳижрий йили Аллоҳ таоло мусулмонларга икки ийд намозини ўқимоққа буюрди. Бу икки ийд намозини бутун шаҳар ва қишлоқ халқлари бир жойда йиғилишиб ўқимоқ суннат бўлди. Бунинг ҳикмати шул эрдиким, бу йиғилган мусулмонлар диний бирлик иттифоқларини кўзлари кўради. Барчалари бир Аллоҳнинг қуллари, бир пайғамбар уммати эканликларини эсларида тутади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бирлик, иттифоқлик тўғрисидаги умматларига берган топшириқларини ёдларидан чиқармасунлар. Шунинг учун Расулуллоҳ бу икки ийд намозларида бутун мусулмонлар бир жойга йиғилишиб, улуғ жамият билан намоз ўқишни суннат қилдилар. Бундан мақсадлари танишган-танишмаган мусулмонлар барчалари бир туғ остида йиғилганларини аларга билдириш эди. Шу иттифоқ ва муҳаббатларини мустаҳкамлаш (чинғитиш) учун чора кўриш лозим бўлганликдан бой кишиларга рўза ийдида камбағалларга фитр садақа бериш, қурбон ойида қурбонлик қилиш вожиб бўлди. Бу икки эҳсоннинг аввалгиси йўқсилларга ийд ҳаржиси бўлди. Иккинчиси эса улуғ байрам кунларида бойларнинг камбағалларга бермиш зиёфатидур.Ислом динига бўйсунган, бу улуғ неъматнинг қадрига етган ҳар бир мўмин одам бу диний вазифаларни ўз вақтида адо қилмоқлари албатта лозимдур. Чунки Пайғамбаримиз айтдилар: «Кимнинг бойлиги бўлатуриб, қурбонлик қилмас эрса, у киши биз билан чиқиб, ийд намозини ўқимай қўяқолсин». Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ айтдилар: «Ман важада сиатан фалам юзаҳҳи фала яқрабанна мусаллана»: Маъноси: «Кимнинг қуввати ета туриб, қурбонлик қилмаса, бизнинг ийд намози ўқийдиган жойимизга яқинлашмасун», демакдур. Мана шу ҳадисни далил қилиб, ҳазрати Имоми Аъзам: «Ҳар бир қудрати етган кишига қурбонлик қилиш вожиб», дедилар. Қурбонлик қилиш мўминларга улуғ ибодатдур. Отамиз Одам Сафийюллоҳдин бошлаб, ўтган барча пайғамбарлар бу ибодатни қолдирмай қилдилар, аммо фитр садақаси бўлса, буни ийд намози ўқимасдин олдин бериб, адо қилмоқ вожибдур. Чунки Пайғамбаримиз айтдилар:
— Мўминларнинг бир ой тутган рўзалари худо даргоҳига етолмасдин, ер билан осмон оралиғида тўхталиб қолгай, қачонким рўза тутганлар фитр садақасини фақир ва мискинларга бериб, адо қилсалар, шунда даргоҳга етиб, қабуллик даражасини топгай. Бунинг яна бир фойдаси шулдурки, Пайғамбаримиз бу ийд кунларини: «Эмак, ичмак, суюнишмак, хурсандчилик кунлари демакдур», дедилар. Агар фитр садақасини қолдирмай, шариат кўрсатган ўринга топширсалар, фақир-мискинлар улуғ байрам кунларида ҳожатсиз бўлиб, юқорида айтилган уч нарсага кўпчилик қаторида қатнашгайлар. Шу билан байрам кунлари барчага баробар суюнчилик кунлари бўлгай.
"Тарихи Муҳаммадий "Алихонтура Соғуний.

Сариосиё тумани "Имом Низомиддин Сангардакий "жоме масжиди имом-хатиби О.Исмоилов.

https://t.me/nurlimanziltv
283 views14:22
Ochish/sharhlash
2022-04-29 17:22:09
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

https://t.me/nurlimanziltv
230 views14:22
Ochish/sharhlash
2022-04-29 03:15:02
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: https://t.me/nurlimanziltv
218 views00:15
Ochish/sharhlash