Get Mystery Box with random crypto!

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_fiqh — ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 И
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_fiqh — ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_fiqh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.71K
Kanalning ta’rifi

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:
@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-07-07 23:15:12 АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТСИЗ ЗИКР ҚИЛИШИ ҲАҚИДА
#зикр

133-CАВОЛ: Аёл киши узрли бўлган (ҳайз ва нифос) пайтида истиғфор, тасбиҳ ва зикрларни айтиб юрса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Авваламбор, мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳабдир. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:

"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".

яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги кимсалар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (субҳааналлоҳ), таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (алҳамдулиллоҳ), такбир (аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.7K views20:15
Ochish/sharhlash
2022-07-07 14:46:13 АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ҳам ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.5K views11:46
Ochish/sharhlash
2022-07-07 08:27:14 АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ҚАРЗ БЕРИШИ
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Мобил компаниядан 50 сент қарз олдим. У мендан 60 сент олади шу судхўрлик бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муайян миқдорда пул қарз бериб, уни кўпайтириб қайтариб олиш рибо (судхўрлик) саналади. Ҳозирда алоқа компаниялари томонидан таклиф қилинаётган "қарз"да ҳам худди шу ҳолат бор. Шунинг учун бундай қарз олиш шаръан жоизмас.
Энди ушбу қарз муомаласи шаръан тўғри бўлиши учун алоқа компанияларига таклифимиз шуки, ҳисобида маблағи тугаган мижозга компания томонидан маълум миқдорда "дақиқа", "SMS", "MB"лардан иборат "пакет"ни насияга сотиши ва буни олган одам томонидан келишилган муддатда тўланиши мақсадга мувофиқ. Шунда компаниянинг даромади ҳам, мижозларнинг олган қарзлари ҳам ҳалол йўл билан топилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.8K views05:27
Ochish/sharhlash
2022-07-06 14:08:10 #Эслатма

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ (08.07.2022, Жума)

Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

«Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

Саҳарлик ва ифторлик вақти: (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:15
Ифторлик бошланиши: 20:01

Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун Арафа рўзасини тутмоқликни.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol
3.7K viewsedited  11:08
Ochish/sharhlash
2022-07-06 04:33:14 КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, яъни, чиқдию оқмади. Бу ҳолатда таҳорат синмайди, лекин агар шу чиққан қон бирор жойга бехосдан тегиб кетса, кийимгами қўлгами ва ҳоказо, шу ҳолатда таҳорат синадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон чиқиб, оқмаса таҳорат бузилмайди. Демак, ўша оқмайдиган қон кийим ёки баданга тегиб кетса ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.7K views01:33
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:22:29 РЎЗАДОР АЁЛИНИ ҚУЧОҚЛАШИ ЁКИ ЎПИШИ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўзадор инсон аёлини эркалаши, қучоқлаши, ўпиши жоизми?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Сақлангани афзал.

كُرِهَ (قُبْلَةٌ) وَمَسٌّ وَمُعَانَقَةٌ وَمُبَاشَرَةٌ فَاحِشَةٌ (إنْ لَمْ يَأْمَنْ) الْمُفْسِدَ وَإِنْ أَمِنَ لَا بَأْسَ

Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Агар қўрқмаса макруҳ эмас. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/100005)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.8K views11:22
Ochish/sharhlash
2022-07-04 18:51:55 ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#намоз

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.0K views15:51
Ochish/sharhlash
2022-07-04 01:02:20 БОЛАМНИ ОЛДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
#оила

CАВОЛ: Икки ойлик ҳомиладорман. Камқонман. Боламни олдирсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз болани олдиришдан қаттиқ қайтарган. Жиддий сабаб бўлмаса ҳеч қачон болани олдириш жоиз эмас (ҳатто туғилажак болада нуқсон, ногиронлик бўлган тақдирда ҳам). Қачонки туғиш ёки ҳомиладорлик онанинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказадиган бўлса уни олдиришга рухсат берилади.

Демак, Сиз ҳам шифокор (диёнатли, гуноҳ савоб нима экани ва жавобгарликни ҳис қиладиган) билан маслаҳатлашиб иш тутишингиз тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.9K views22:02
Ochish/sharhlash
2022-07-03 17:59:55 ҚУРЪОННИ ЎҚИШ УЧУН АЁЛЛАР ТЎЛИҚ ЎРАНГАН БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръони каримни ўқиганда аёллар бутунлай ўранган бўлишлари шартми ёки рўмолни тўлиқ ўрамасдан бошига ташлаб олса ҳам жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни ўқиш учун аёл тўлиқ ўранган бўлиш шарт эмас. Лекин Қуръон ўқишдан аввал чиройли таҳорат қилиш, чиройли кийимларни кийиш, мисвок ишлатиш, қиблага қараб ўтириш, хушбўйликлар суртиш ва аёллар енгил бўлса ҳам бошига рўмол ташлаб олиши одобдан ҳисобланади.
Тўлиқ ўраниш намоз ўқиш учун ёки номаҳрамлардан тўсилиш учун шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.1K views14:59
Ochish/sharhlash
2022-07-03 08:00:28 КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#маҳрам

CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.

Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.0K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash