Get Mystery Box with random crypto!

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_fiqh — ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 И
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_fiqh — ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_fiqh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.71K
Kanalning ta’rifi

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:
@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 16:36:01 НАМОЗДАН КEЙИН ЖОЙНИ ЎЗГАРТИРИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат билан фарз намози ўқилганидан кeйин, намозхонлар жойларини ўзгартирадилар. Бу баъзан кeтма-кeт кeладиган суннат намозларда ҳам учрайди. Мисол пeшинни 4 ракат суннатини кeч қолиб фарздан кeйин ўқилганда ҳам. Мана шу ҳолат бирон ҳукм орқали амалга ошириладими ёки бу шунчаки намозхонларнинг ихтиёрларими?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу мустаҳаб амал. Жамоат катта бўлган жойларда, хусусан жума намозида ўзгаларга ҳалал берадиган ҳолатларда ўзгартирмай қўйилаверади.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :" أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ إِذَا صَلَّى أَنْ يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ عَنْ يَمِينِهِ أَوْ عَنْ شِمَالِهِ يَعْنِي السُّبْحَةَ . رواه أبو داود وابن ماجه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Бирортангиз намоз ўқиганида (намозни тугатгач кейинги намозга) ўнг ёки чап томони ёки орқа ва олдига ўтишдан ожиз бўладими” дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/50648)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.0K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:02:10 КЕЛИННИНГ ОНАСИДАН БЕШИК
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда опам фарзандли бўлади. Шу боис онам “болага бешик, коляска, кроват ва хк лар беришим керак” деяптилар. “Аёли ва фарзандларнинг нафақасини бериш эрнинг зиммасида” десам ҳам “барибир бераман, бизнинг даврда ҳам бувинг сенга шуларни берган” деяптилар. Онамга нима дейишни билмаяпман.


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шариатимиз буларнинг барчаси боланинг отаси зиммасига вожиблигини айтиб қўйган. Баъзи ўринларда куёв томон буни қиз томоннинг зиммасига юклашларини эшитдик. Бу мутлақо нотўғри, аслини олиб қаралганда бир жиҳатдан зулм ва яна бошқа бир жиҳатдан тиланиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/93035)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.3K views06:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:20:01 (давоми)

17. Мусҳафга қараб туриб намозда қироат қилса, нажосат устига сажда қилса, инсонлардан сўраладиган нарсани намоз ичида дуо қилиб сўраса ҳам намоз бузилади.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.1K viewsedited  16:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:18:48 НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
#намоз

Бир нечта амаллар борки, булар содир бўлиши билан намоз бузилади:

1. Намознинг шартларидан бирини тарк қилиш. Мисол учун авратни беркитмаса ёки уч тасбеҳ айтиш миқдорича қибладан бошқа томонга юзланиб турса;
2. Намознинг рукнларидан бирини тарк қилса. Мисол учун рукуъ ёки сажда қилмаса;
3. Кетма-кет бир рукнда бир ҳаракатни уч маротаба такрорласа ёки намозга тегишли бўлмаган амални кўпайтириб юборса;
(Изоҳ: Намозда бир қўл билан бажариб бўлмайдиган, икки қўл муҳтож бўладиган амалларга амалу кассир, яъни кўп амал, дейилади. Мисол учун салла ўрашлик, белбоғни боғлашлик, тўнни кийиш ёки ечиш ва ҳоказо. Мана шу каби кўп амални қилиш билан ҳам намоз бузилади. Аммо бир қўл билан бажарса бўладиган амални икки қўлда қилса ҳам, модомики, ўша амални бир рукнда уч бора қилмаса, кўп амал қилган ҳисобланмайди. Аслида намозга тайёргарлик қилинаётган вақтда унга халақит берадиган нарсаларнинг олдини олиб қўйиш керак. Инсончилик юзасидан эсдан чиқиб қолган бўлса, бошқаларнинг намозига халақит қилмаслик учун бунақа ишларни бажариш билан намоз бузилмайди. Бирор киши намозда турганида илон ёки чаённи ўлдириши ҳамда олдиндаги бўш жойни тўлдириши ҳам намозни бузмайди).
4. Тўхтамасдан уч қадам юрса. Лекин олди саф очиқ бўлса, бир рукнда бир ёки икки қадам билан олдинни тўлдириш жоиз;
5. Намозга тегишли бўлмаган сўзни хоҳ у тушунарли бўлсин, хоҳ тушунарсиз бўлсин, бир ёки икки ҳарф миқдорида талаффуз қилса;
6. Рукуъ ва саждаси бор намозларда қаҳқаҳа билан кулса. Қаҳқаҳа, деб ёнидаги одам эшитадиган даражадаги кулгига айтилади. Намоздаги бу кулги билан намозга қўшилиб, таҳорат ҳам бузилади;
7. Узрсиз йўталса;
8. Қуръонни бузиб ўқиса;
Агар Қуръоннинг маъноси қўпол бузилса, у намозни қайтариб ўқиш вожиб бўлади. Қўпол бузиш, дегани жаннат ўрнига дўзахни, мўъмин ўрнига мушрикни, ҳидоят ўрнига залолатни ва шу каби аксларни қироат қилиб юборишга айтилади. Мисол учун Зумар сурасининг 73-оятидаги «Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга ҳайдалдилар» ўрнига «жаҳаннамга ҳайдалдилар» жумласини айтиб қўйиб, шу ракатда ўша хатосини тўғриламасдан намозни адо этса, у намоз бузилган бўлади. Аммо ўша ракатнинг ўзида хатосини тўғриласа, намози дуруст бўлади.
9. Намозда туриб озми-кўпми сув ичса ёки овқат еса;
10. Сув йўқлиги учун таяммум қилиб намоз ўқиётган киши таҳорат қилиш учун етарли сувга қодир бўлиб қолса;
11. Намоз ўқиётган чоғида маҳсига тортган масҳнинг муддати ўтиб кетса;
12. Бомдод намозини ўқиётганда қуёш чиқиб кетса;
13. Ийд намозини ўқиётганда қуёш заволга оғса. Жума намози ўқилаётганда аср вақти кириб қолса ҳам, шу ўқилаётган намозлар бузилади.
(Изоҳ: Демак, шу ҳолатларда қуёш найза бўйи кўтарилишини кутади ва қазо бўлган бомдодни ўқийди, қуёш заволга оғгач эса, ийд намозини тарк қилиб, пешин намозини ўқийди. Аср вақти кириб қолган бўлса, жума намозини бузиб, ўрнига қазо бўлган пешинни ўқийди).
14. Намоз асносида ўзини билмай қоладиган даражада ҳушидан кетса;
Бу ҳолатда намоз бузилиши билан бирга таҳорат ҳам синади. Ушбу масала юқорида ўтган эди.
15. Битта намозда эркак киши билан аёл киши сафда баробар туриб қолса, аёлнинг намози бузилади;
Агар имом шу аёлга ўзининг имомлигини ният қилса, ўша аёл ўзининг маҳрами бўлса ҳам ёки маҳрами бўлмаса ҳам ушбу имомнинг намози бузилади.
16. Намозга тегишли бўлмаган сўз гапирса;
Қасддан бир кишига салом берса ёки саломга алик олса, беузр инграб, камида икки ҳарфли овоз чиқарса, товуш чиқариб йиғласа ҳам, намоз бузилади. Лекин йиғлаши охират ташвиши билан бўлса, зарари йўқ. Акса уриб алҳамдулиллаҳ, деган кишига жавоб қайтарса, имомдан бошқанинг қироатини тўғриласа, намоздан ташқаридаги кишининг қироатини тўғрилаш учун айтган каломини қабул қилиб, унга эргашса ҳам намози бузилади. Яна гапга гарчи зикр билан бўлса ҳам, жавоб қайтарса намоз ботил бўлади. Мисол учун бир киши мағлуб бўлди, деса-ю, намозда турган киши унга жавобан алҳамдулиллаҳ, деса ёки «Бир мусулмон оламдан ўтибди», деса, унга жавобан «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деса ҳам намоз бузилади.

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.3K views15:18
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:47:01 МАҲРГА ҲАЖ ЁКИ УМРАНИ БЕРИШ
#маҳр

CАВОЛ: Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари бир масалани тушинтириб берсангиз. Мен уйлансам маҳрига ҳаж ёки умрани маҳр қилиб бериш ниятидаман. Шайҳ ҳазратлар ҳаж ёки умрага обориб келишни маҳрга берса бўладими? Агар вада қилиб оборолмай қолса, буни ҳукми қандай бўлади? шу масалани шарий ҳукмини тушунтириб берсангиз илтимос.


ЖАВОБ:
Бўлмайди. Маҳр қўлга тутгулик мулк бўлиши керак.

(https://savollar.islom.uz/s/12718)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.2K views11:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:51:01 АЁЛИГА РОЗИ ЭМАСМАН ДEЙИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши дунёвий нарсаларни дeб аёли билан уришса аёли ўзини ҳимоялаб айтган сўзларини гап қайтаряпсан дeб, гап қайтарсeнг рози эмасман дeган гапи ўтадими? Эркак кишини қайси ҳолатда розимасман дeган гапи ўтади? Бу саволни ҳам бир аёл илтимос қилганди шу саволни сўраб бeринг деганди.


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кўпинча аёл кишининг эри билан бахслашиши охир оқибат жаҳл устида талоқ айтиб юбориши билан тугайди. Ҳатто диний нарсалар устида ҳам бахслашиб жаҳл устида талоқ қилиб қўйган одамлар бор. Шунинг учун эр билан бахслашиб уни жаҳлини чиқаришдан эҳтиёт бўлиш керак. чунки шайтон доим оилани бузиш учун пайт пойлайди. Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55535)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.4K views01:51
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:02:37
Islomda moliyaviy piramida _____.

t.me/nurli_yol_fiqh
Anonymous Quiz
28%
Halol
43%
Harom
9%
Makruh
20%
Inshaalloh endi bilib olaman
789 voters1.6K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:02:25 БОШНИ ҚИБЛАГА ҚИЛИБ ЁТИШ ҲАҚИДА
#бидъат

CАВОЛ: “Эр-хотин бошини қибла тарафга қилиб ётиш яхши эмас” дейишади, бу бидъатми? Ёки динимизда бу иш ҳақида бирор кўрсатма борми?


ЖАВОБ:
Бундай гап йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
1.8K viewsedited  09:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 01:01:00 БИР НЕЧТА МУСҲАФИ БЎЛГАН КИШИ
#Қуръон

CАВОЛ: Агар уйда биттадан ортиқ Қуръон китоби бўлса, уларни ҳар бирини ўқиб туриш керакми ёки биттасини ўқиб, қолганлари ўқилмасдан турса ҳам бўладими? Сўрашимнинг сабаби, қария бува-бувиларимиз ўқилмасдан турган Қурҳонни ўқиб “янгилаб” туриш керак дейишарди.


ЖАВОБ:
Ҳар бир мусҳаф ўқилиб туриши керак. Бўлмаса, у хор бўлади. Ўқишга имкон бўлмаса, имкони бор одамга бериш лозим.

(https://savollar.islom.uz/s/27584)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.1K views22:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:05:10 ХОЖАТХОНАДА АКСИРИШ
#зикр

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хаммомда ёки бўлмаса хожатхонада аксирса Аллоҳга хамд айтиш жоизми?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Нажосат тўпланадиган жойда бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/219564)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
2.0K views10:05
Ochish/sharhlash