Get Mystery Box with random crypto!

👳🧕 NURLI ISLOM 🧕👳

Telegram kanalining logotibi nurli_islom_uzb — 👳🧕 NURLI ISLOM 🧕👳
Telegram kanalining logotibi nurli_islom_uzb — 👳🧕 NURLI ISLOM 🧕👳
Kanal manzili: @nurli_islom_uzb
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34
Kanalning ta’rifi

Assalamu alaykum va rohmatullohi va borakatuh, iymonga chanqoq kanalimiz obunachilari. Bu kanalda barchamizga kerak bo'ladigan Iymonimizni mustahkamlash uni lazzatini, halovatini his qilib borishda qo'limizdan kelgancha yordam beramiz Inshaallohu kariym

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2020-11-25 05:43:00 ФАРЗАНДГА МУҲАММАД ДЕБ ИСМ ҚЎЙСА БЎЛАДИМИ?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар". Бухорий ва Муслим ривоятлари.

"Куня" деганда кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исмига қўшиб "Фалончининг отаси" маъносидаги нарса тушунилади. Масалан, Абу Абдуллоҳ, Абу Дардо, Абу Мусо каби.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб саҳобаларга куня қўйиб, ўша билан чақирар эдилар. Масалан, Абдураҳмон ибн Сохр ад-Давсий розияллоҳу анҳу деган саҳобанинг мушукнинг боласини ўйнатиб ўтирганларин кўриб, у кишини "Абу Ҳурайра", яъни "Мушукчанинг отаси" деб чақирганлар.

Бир куни ҳаво жуда ҳам исиб кетганида бироз салқинланиш учун дам олишга ётган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тупроққа беланиб ётганларини кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини "Абу Туроб", яъни "Тупроқ отаси" деган куня билан чақирганлар. Шунингдек, Али розияллоҳу анҳунинг "Абул Ҳасан" деган кунялари ҳам бор.

Бизда ҳам баъзи хонадонларда аёллар турмуш ўртоғларини бош фарзандларининг исми билан чақиришлари одат тусига кирган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари эса Абул Қосим эди.

Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ўз исмларини қўйишга тарғиб қилмоқдалар. Баъзилар ўйлаганидек, агар Муҳаммад исми фарзандга оғирлик қилганида ёки фарзандни Муҳаммад деб номлаш мумкин бўлмаганида, "Исмимни қўйинглар" демасдилар.

Қолаверса, барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг улуғи, оламларга раҳмат бўлган зотнинг исмлари қандай қилиб оғирлик қиладиган, фарзанднинг боши касалликдан чиқмаслигига сабаб бўладиган исм бўлади?!

Бундай гапни айтиш севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан беҳурматлик ҳисобланади.

Абул Қосим деб куняланиш борасида эса уламоларимиз ораларида турли фикрлар мавжуд.

Баъзи уламолар Абул Қосим деб куняланиш мутлақ мумкин эмас, десалар, баъзилари ҳадисдаги гап Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларига тегишли, дейишган.

Айтгандек, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Али розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобаларнинг Муҳаммад исмли ўғиллари бўлган.

Шунингдек, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ каби улуғ муҳаддисларимизнинг исмлари ҳам Муҳаммад бўлган.

Фарзандига Муҳаммад деб исм қўйган ота-она ўша фарзандини ҳурмат қилиши, уни ҳақорат қилмаслиги, мажлисларда жой бериши, юзига деб сўкмаслиги лозим бўлади.

Хуллас, туғиладиган фарзандларимизга биз умматлари учун кўп қайғурган, охиратда шафоатчимиз бўлган севиклигимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини кўпроқ қўйишимиз ва ушбу исмнинг ҳурматини сақлашимиз керакдир.

Islom.uz сайти ва бошқа сайт маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

КАНАЛИМИЗГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
437 viewsYOSIN RIZO, 02:43
Ochish/sharhlash
2020-11-25 05:39:54 НАМОЗГА НИҲОЯТДА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК...

Бир киши бўлиб, унинг ёлғизгина суюкли қизидан бўлак, ҳеч кими йўқ экан. Кунлардан бир куни қизи оғир дардга чалиниб вафот этибди. Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Бечора отани одамлар қабрдан зўрға чиқариб олибдилар. Сўнгра йиғлай йиғлай уйига, манзилига қайтибди.
Қизининг аза маросими..
Ҳеч ҳам ишонгиси келмас эмиш.. қўни қўшинлари кишининг суянчиғи бўлишиб, барча аза ҳаражатларини ўзлари тўлабдилар. Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади" деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрда нимани кўрди экан?
Ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи қабрда яна пайдо бўла бошлабди. Аммо унинг юзи, тиззалари, қадамлари ва қўллари куйиб кетган эди.
Ота секингина қабрни ёпиб, жуда ҳам дахшатли холатда уйига қайтибди.
Уйга етиб олиши билан қаттиқ толиққанлиги боис, ётиб чуқур уйқуга кетибди. Тушида қизини кўрибди ва сўрабди:
- Мен қабрга тушганимда сен қаерда эдинг?
Нима учун баъзи аъзоларинг куйиб кетган?
Қиз айтибди:
- Мен қабрга тушган захотим, фаришталар келиб мени оловли жойномозда намоз ўқишим учун дўзахга олиб кетишди.
Бу хол ҳар намоз маҳал такрорланди.
- Нима учун сени дўзахга олиб боришади?
- Чунки мен намозларимни ўз вақтида ўқимасдан кечиктирар эдим.
(Намозини кечиктирганнинг аҳволи шундай бўлса, ўқимаганнинг аҳволи не кечар экан?)

Кун ҳикмати
Ишга кечикканимизда бошлиқдан уялиб, бошимизни эгиб, зўрға уялиб гапирамиз. Аллоҳнинг ҳузурида туриладиган намозга кечикканда ҳам шундаймизми
?

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
386 viewsYOSIN RIZO, 02:39
Ochish/sharhlash
2020-11-25 05:36:45
СИЗЛАР ТУШУНМАЯПСИЗЛАР?

Бир куни ҳазрати Ийсо алайҳиссалом бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди.

Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар.

Шунда Ийсо алаҳиссалом:
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар.

Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.

"Ҳикматлар хазинаси" рисоласидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
335 viewsYOSIN RIZO, 02:36
Ochish/sharhlash
2020-11-25 05:35:24 ​​“ҚАБР” БЕКАТИ

Энди кечдир бағримни тилсам,
Нечук мол-у дунёга учдим?
Бир йўловчи эканман билсам,
Қабр деган бекатда тушдим.

Келишингни сезганди кўнглим,
Охир топиб келдингми, ўлим?
Тугабдими шу ерда йўлим?
Қабр деган бекатда тушдим.

Яшагандим дунёлар сўраб,
Кийинардим шоҳларга ўхшаб,
Энди қуруқ кафанни ўраб,
Қабр деган бекатда тушдим.

Ҳаёт йўлим бошидан бошлаб,
Фақат бойлик тўпладим ишлаб,
Энди барин бир четга ташлаб,
Қабр деган бекатда тушдим .

Сен жаннатга йўл қидир бугун,
Бу имконият тугайди бир кун,
Мен маҳшарни кутмоқлик учун,
Қабр деган бекатда тушдим
.

NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
307 viewsYOSIN RIZO, 02:35
Ochish/sharhlash
2020-11-25 05:33:41
«Мен Қуръон ва Суннатга амал қиламан, менга уламолар керак эмас»

Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ

NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
278 viewsYOSIN RIZO, 02:33
Ochish/sharhlash
2020-11-25 05:30:53
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
Албатта тингланг ва улашинг!!!

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳ

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

NURLI ISLOM
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
267 viewsYOSIN RIZO, 02:30
Ochish/sharhlash
2020-11-25 05:24:13
ВИДЕО

АЁЛ БОШҚА ЭРКАКНИ СЕВИБ ҚОЛСА

Oʻz yaqinlaringizga ham ulashing

NURLI ISLOM kanaliga a'zo boʻlishingiz uchun koʻk link ustiga bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
273 viewsYOSIN RIZO, 02:24
Ochish/sharhlash
2020-11-24 18:23:47
Video

Бомдод намозига ухлаб қоляпсизми?
Унда ушбу видеони кўринг!


Do'stlaringizga ham ulashing

NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
290 viewsYOSIN RIZO, 15:23
Ochish/sharhlash
2020-11-24 18:21:06
ҚИЁМАТ КУНИ ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ШУБХАСИ БОРЛА КӮРСИН.
БУ ВИДЕОДАН КЕГИН БАРЧА ШУБХАЛАР БАРТАРАФ БУЛАДИ ИНШАА АЛЛОҲ


NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
281 viewsYOSIN RIZO, 15:21
Ochish/sharhlash
2020-11-24 18:16:51 ТАХАЖЖУД НАМОЗИГА УЙҒОТИШ

Ассалому алайкум! Адашмасам кечалари ўзлари намозда қоим бўлиб, эри аёлини, аёли эса эрини сув сепиб бўлса ҳам намозга тургизганлар яхши эканлиги ҳақида ўқиган эдим. Илтимос манбаси бўлса хабар берсангизлар. Бунда таҳажжуд намози назарда тутилганми ёки бомдод намози? 

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!
Таҳажжуд намози. Бамдод намози бунданда авлороқ шундай қилиниши керак.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " رَحِمَ اللَّهُ رَجُلا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ فَصَلَّى وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ ، فَإِنْ أَبَتْ نَضَحَ فِي وَجْهِهَا الْمَاءَ ، رَحِمَ اللَّهُ امْرَأَةً قَامَتْ مِنَ اللَّيْلِ وَصَلَّتْ وَأَيْقَظَتْ زَوْجَهَا ، فَإِنْ أَبَى نَضَحَتْ فِي وَجْهِهِ الْمَاءَ " قَالَ : وَفِي رِوَايَةٍ : " إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنَ اللَّيْلِ فَلْيُوقِظْ أَهْلَهُ ، فَإِنْ لَمْ تَسْتَيْقِظْ فَلْيَنْضَحْ عَلَى وَجْهِهَا الْمَاءَ " قَالَ : وَفِي أُخْرَى : " مَنِ اسْتَيْقَظَ وَأَيْقَظَ امْرَأَتَهُ فَصَلَّيَا رَكْعَتَيْنِ جَمِيعًا كُتِبَا مِنَ الذَّاكِرِينَ اللَّهَ كَثِيرًا وَالذَّاكِرَاتِ     سنن أبي داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Аллоҳ кечасида туриб намоз ўқиган ҳамда аёлини уйғотган, агар бош тортса юзига сув сепиб уйғотган кишини раҳм қилсин. Аллоҳ кечасида туриб намоз ўқиган ҳамда эрини уйғотган, агар бош тортса юзига сув сепиб уйғтган аёлни раҳм қилсин» дедилар. 
Бошқа бир ривоятда :«Бирортангиз кечасида (намозга) турса аҳлини ҳам уйғотсин. Уйғонмаса юзига сув сепсин» дедилар.
Яна бошқа бир ривоятда :«Ким уйғониб аёлини ҳам уйғотиб, биргаликда икки ракъат намоз ўқисалар Аллоҳ таолони кўп зикр қилган эркак ва кўп зикр қилган аёллар сафига ёзиб қўйилади» дедилар.
Сунани Абу Довуд.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

NURLI ISLOM
https://t.me/joinchat/AAAAAFh2HW53A3MqdxRbJQ
270 viewsYOSIN RIZO, 15:16
Ochish/sharhlash