Get Mystery Box with random crypto!

​​Дунё ва Охират яхшиликларини сўраш بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْم | MUFTIY NURIDDIN DOMLA XOLIQNAZAROV HAZRATLARI

​​Дунё ва Охират яхшиликларини сўраш

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳийм


Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин», дейдир.

Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.

Имом ибн Касир:
«Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», – деганлар.

Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз,
«Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», – деганлар.

Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди.


Ибн Аби Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда айтилади:

«Анас ибн Молик ҳузурида эдик. Собит у кишига:

– Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти, – деди. Анас ибн Молик «Роббана атина...»ни
ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Турмоқчи бўлишганда:

– Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз, – деди. Шунда Анас ибн Молик:


– Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку, – деди».

Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир.

Яъни Роббларидан икки дунёнинг яхшилигини ва дўзах оловининг азобидан сақлашни сўраб, ўшанга мос амал қиладиган мўмин-мусулмонларга қилган касбларидан насиба бордир.
Уларнинг насибалари ҳисоб-китобини тўғрилаб бериш Аллоҳ таоло учун осондир. Чунки У Зот ҳисобни тез қилувчи Зотдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири Ҳилол
китобидан)

__Дуоларингизда бизларни ҳам эслаб туринг яхшилар...?
@Islomuz