Get Mystery Box with random crypto!

#Сабр доим керак بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ Би | MUFTIY NURIDDIN DOMLA XOLIQNAZAROV HAZRATLARI

#Сабр доим керак

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Бисмиллаҳир
Роҳманир Роҳийм


Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак. Ҳам енгил, ҳам оғир пайтларда:
«яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор».

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади»,
деганлар. Аммо одамларнинг кўплари бу ҳақиқатларни тушунмайдиганлар, дин йўлига юрмаганлар Пайғамбарлик моҳиятини ҳам англай олмайдилар. Шунинг учун бу ҳақда турли нотўғри тасаввурлар қиладилар.

БАТАФСИЛ

__Дуоларингизда бизларни ҳам эслаб туринг яхшилар...?
Muslim.uz
#Muftiy_Hazrat
@NURIDIN_DOMLA_XOLIQNAZAROV
@muslimuzportal