Get Mystery Box with random crypto!

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин мустақиллигини тан олди | Alimoff

Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин мустақиллигини тан олди

Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре қарор 28-майдан кучга киришини айтиб ўтди. Ирландия бош вазири Саймон Харрис ва Испания бош вазири Педро Санчеслар ҳам Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилишди.

Бунга жавобан Исроил Норвегия ва Ирландиядан ўз элчиларини чақириб олмоқчи деб ёзмоқда France-Presse агентлиги.

Фаластинни мустақил давлат сифатида БМТга аъзо бўлган 193 давлатнинг 130 дан ортиғи тан олган. Ўзбекистон Фаластин мустақиллигини 1994 йилдаёқ тан олган эди.

@nurbekalimov