Get Mystery Box with random crypto!

Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’нинг р | Alimoff

Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’нинг республика босқичига старт берилди

10 май куни Нукус шаҳрида “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови республика босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бугундан эса ҳар бир ҳудуддан учта ёш тоифасида бахшичилик, анъанавий ижро, опера ва эстрада йўналишларида сараланиб чиққан энг истеъдодли ёшлар ўртасида республика босқичи бошланди.

Бўзатов FEST – истеъдодларни кашф этади. Бу танлов Ёшлар ишлари агентлигининг энг зўр лойиҳаларидан бири экани, шаффоф ўтиши, истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлов экани ва асосийси катта тажрибага эга ҳакамлар ҳайъати ёшларга баҳо беришини аввал ҳам ёзгандим.

Маълумот учун, танловнинг республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ва 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти бор. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

@nurbekalimov