Get Mystery Box with random crypto!

Индонезия халқ оғзаки ижодида ҳам ибратли хикоялар кўп. Кунла | Alimoff

Индонезия халқ оғзаки ижодида ҳам ибратли хикоялар кўп.

Кунлардан бир куни иккита курашчи рақиб бўлишибди. Бири бой экан, иккинчиси камбағал.

Так вот, кураш бўладиган куни бой мол сўйиб қурбонлик қилибди. Камбағал эса товуқ сўйибди холос.

Аммо курашда товуқ сўйган ғалаба қозонибди. Чунки мол сўйган одам бойлигини кўрсатиб, атай рақибини морально ерга уриш учун қилганди бу ишни, товуқ сўйган эса фисабилло холис қилган экан.

Дэвид Гребер "Қарз: биринчи 5000 йиллик тарихи" китобидан.

@nurbekalimov