Get Mystery Box with random crypto!

Манетта ёш киночиларга нармални эътибор ва соққа бериляптикан. | Alimoff

Манетта ёш киночиларга нармални эътибор ва соққа бериляптикан. Ёшларни қўллориш керак шуларда ҳамма гап.

Так вот, бугун “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” киноойлиги доирасида "Ўзбекфильм" киноконцернида Ўзбекистон Кинематография агентлиги "Ёшлик" киностудияси томонидан "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди. Ғолиблар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.

Ҳақиқий ёшларга энергия берадиган тадбир бўлди! “Гран-при” эгалари келажакда янада яхши фильм яратишлари учун пул мукофотлари билан тақдирландилар.

2 даражали сертификат “Монтаж” фильми учун 300.000.000 сўм миқдордаги грант, 1 даражали бош соврин “Ҳали уруш тугамади” фильми учун 500.000.000 сўм миқдордаги грант 2022 йилда янги кинолойиҳалар суратга олиш учун тақдим этилди.

Ёш киноижодкорларга омад!

Ҳа айтганча, "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистоннинг тимсоли" киноойлиги доирасида олдинда қатор тадбирлар ҳамда янги фильмларнинг премьералари кутилмоқда.

@nurbekalimov