Get Mystery Box with random crypto!

Эхсон ҳақида Мисол учун мен ҳеч қачон бекорчи, бир ишни бошин | Alimoff

Эхсон ҳақида

Мисол учун мен ҳеч қачон бекорчи, бир ишни бошини тутмайдиган, қўл оёғи бут ва при этом камбағал одамларга эхсон қилмаганман, қилмайманам.

Ҳаттоки ногирон одамлар ҳам уйга бир нарса ишлар олиб тирикчилик қилишади, шунда ҳам ғирт бекорчи такасалтанг ва қарз сўраб юрадиганлар кўп.

Битта братан бориди, ўқишни битирибоқ уйландию шу билан бекорчиликда кун ўтказа бошлади. Кўчада иттан суяк қарз. Бир куни қарз сўраш навбати менга келган шекилли, уйимга кепти. Ака сиз хичқатта ишламасез, бир движения пвижения қимасез, фақат кино кўриб ёторсез (двд диск кўп сўраб чиқарди) қарзни қачон ва қандай қилиб қайтармоқчисиз дедим. Унда хақим бор бунда хақим бор... (ёлғон)

Хуллас шу братга балиқмас қармоқ берай дедимда тумандаги битта банкда иш боракан, кириб ишланг мен ўзим обораман десам, ойлигини сўраб, камакан бу невигиднийкан дейди.

Шу-шу мени бунақа бир тийинга қиммат танишим йўқ

Эхсонни мухтожга беринглар албатта, лекин унинг ҳам сиздай имконияти бўлатуриб фойдаланмаётган дангасаларга эмас. Босилиноради.

@nurbekalimov