Get Mystery Box with random crypto!

​​Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданияти ме | Alimoff

​​Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданияти мероси рўйхатига киритилди

Мен ҳам ушбу тарихий воқеанинг шахсан гувоҳи бўлдим.

ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси (НМММҲҚ) ХVI сессияси доирасида «Бахшичилик санъати» Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.

Ушбу элемент бўйича номинацион пакет Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2020 йилда НМММҲҚга тақдим этилган.

«Бахшичилик санъати» Ўзбекистон томонидан Репрезентатив рўйхатга киритилган номоддий маданий мероснинг олтинчи элементи бўлди. Бунга қадар ушбу рўйхатдан «Бойсун тумани маданий макони» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския» (2014), «Палов маданияти ва анъаналари» (2016) ва «Лазги» (2019) ўрин олган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон бошқа давлатлар билан ҳаммуаллифликда «Шошмақом» (2008), «Наврўз» (2016) ва «Миниатюра санъати» (2020) номинацияларини илгари суришда иштирок этди.

@nurbekalimov