Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувва | Nurobod tumani hokimligi

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, кенг жамоатчилик вакиллари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тепақул” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмон бобо Абиловнинг хонадонида бўлишди.

Йиғилганлар фахрийни яқинлашиб келаётган давлатимиз мустақиллиги байрами билан табриклаб, совға-саломлар улашди.

Уруш қатнашчиси ўзининг қимматли панду-насиҳатлари билан йиғилганларга ҳаёт дарсларини айтиб берди.

@nur_press