Get Mystery Box with random crypto!

Энг кўп ташриф буюриладиган веб-сайтлар рейтинги эълон қилинди | ххх

Энг кўп ташриф буюриладиган веб-сайтлар рейтинги эълон қилинди

«Visual Capitalist» дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари томонидан энг кўп ташриф буюриладиган 50 та веб-сайтлар рўйхати эълон қилинди.
5 та энг кўп ташриф буюрилган сайтлар (ойлик муддат ҳисобида):

1. Google - 92,5 млрд.
2. YouTube - 34,6 млрд.
3. Facebook - 25,5 млрд.
4. Twitter - 6.6 млрд.
5. Wikipedia - 6.1 млрд.

Таъкидланишича, “Google”да йилига 2 триллионга яқин қидирув сўровлари кузатилади.
Платформа фойдаланувчилари ҳар куни ўртача 34 дақиқа вақтини Facebookда ўтказадилар.
2001 йилда Ларри Сангер ва Жимми Уэлс томонидан яратилган «Википедия» Интернет-энтциклопедиясида 50 миллиондан ортиқ мақола жойлаштирилган. Сайтнинг инглиз тилидаги мақолаларининг муҳим қисми учун фақат бир киши жавобгардир. 2017 йилда Стивен Пруитт "Time" журнали томонидан 3 миллиондан ортиқ таҳрир ва Википедиянинг 35 000 саҳифаларини ёзгани учун "Интернетдаги энг нуфузли инсонлар" қаторига киритилган.

@bloknot_news