Get Mystery Box with random crypto!

6-palata

Telegram kanalining logotibi nozimjonov — 6-palata 6
Telegram kanalining logotibi nozimjonov — 6-palata
Kanal manzili: @nozimjonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 113
Kanalning ta’rifi

Qaydlar. Kuzatuvlar.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-02-04 19:52:59 ​​Исломофобия ва Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон ОАВида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, собиқ ДХХ ходими Дилшод Эшнаев салбий қаҳрамон сифатида гавдаланди. Албатта, бунга унинг ўзидан бошқа ҳеч ким айбдор эмас.

Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак (Абдулазиз Раимов) Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлаётгани ҳақида хабар берди. Бош муҳаррир ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, кеча, 3 февраль куни сайт муассиси Мубашшир Аҳмад йиғилиш ўтказиб, нашрда эълон қилинган “Қорилар маҳалласи” – Президентнинг таклифи аҳли илмларни тўлқинлантириб юборди” ва “Шавкат Мирзиёев диний соҳада қандай эркинликларни қайтарди?” номли мақолаларни олиб ташлашни айтган.

Абдулазиз Муборакнинг қайд этишича, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев Мубашшир Аҳмадга қўнғироқ қилиб, юқоридаги мақолалар учун жуда қаттиқ ҳақорат ва таҳдид қилган.

Диний қўмита бош муҳаррирнинг сўзларини рад этди. Қўмита баёнотида Дилшод Эшнаев Azon.uz муассиси Мубашшир Аҳмадни ҳақорат қилгани масаласи очиқ қолдирилган. Мубашшир Аҳмад домланинг ўзи ҳам Дин ишлари бўйича қўмитадан таҳдид бўлганини айтмоқда.

Энг қизиғи, давлат ходимига давлат раҳбарининг дин ишлари бўйича сиёсати олқишланаётган материалларни ўчиртириш нега керак бўлиб қолди? Бу – бир.

MY5 телеканалида намойиши узоқ давом этмаган “Ҳукмдор Усмон” сериали ҳам Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевнинг талаби билан эфирдан олинган бўлиши мумкин.

Телесериални тўхтатиш бўйича телеканалга расмий хат АОКАдан юборилган. Унга эса Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевнинг сериални тўхтатиш бўйича АОКАга юборган хати асос бўлгани кўрсатилган.

Исломофобия ва Исломни чеклаш фақатгина Халқ ва Яратганнинг нафратига дучор қилади, холос. Аввалги даврлардан қолган диндан қўрқиш, ҳар хил репрессиялар уюштириш ҳозирги замон учун эмас. Шавкат Мирзиёев дин масалалари бўйича Биринчи Президент Ислом Каримов ва унинг атрофидагилардан анчагина очиқ ва прогрессив иш олиб бормоқда. Буни фақат Ислом Каримовни Худо сифатида кўрадиганларгина (Астоғфуриллоҳ) тан олмаслиги мумкин. Лекин бу – реал мавжуд нарса. Қачондир Мирзиёевдан кейинги Президент дин масалаларида яна ҳам кучлироқ ишлар олиб борса, албатта, у ҳам эътироф этилади. Тан олиш ҳам мардлик.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасидан парча: Ўзбекистон Республикасида динлар ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилгандир. Бир дин ёки диний эътиқод учун иккинчи бир дин ёки диний эътиқодга нисбатан бирон-бир даражада имтиёз ёки чеклаш белгилашга йўл қўйилмайди. Давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг қандайдир вазифаларини бажаришни юкламайди, диний ташкилотларнинг қонунларга зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди.

Тушуниш қийин, давлатнинг дин ишларига аралашмаслиги Қонун билан белгилаб қўйилган бўлса, нега Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дин ишлари бўйича алоҳида қўмита бор?

Ислом – ёруғлик.
Бизга эса коммунизм даврини қўмсайдиган, Ислом деса, қўрқувдан лабига учиқ чиқадиган мансабдорлар керак эмас.

@nozimjonov
107 views16:52
Ochish/sharhlash
2021-02-04 06:47:41 Садақа қилса бўладиган нарсалар орасига ҳис-туйғуларни ҳам қўшиш керак. Садақа берувчи учун ундан катта ва олий садақа йўқ, олувчи учун эса ундан бадтар шаънсизлик.

@nozimjonov
93 viewsedited  03:47
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:01:58 ​​Президентлик сайловлари ҳақида

Марказий сайлов комиссияси 7 нафар аъзосининг ваколатлари тугатилмоқда. Уларнинг орасида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ҳам бор.

Абдусаломов 16 йилдан бери ушбу комиссияга раислик қилиб келаётганди. У фаолияти давомида бир нечта сайловларни кўрди. Жараён билан тўлиқ танишди. Балки, баъзи сайловларда нохолислик ва адолатсизлизларга ҳам гувоҳ бўлгандир. Балки, ушбу вазифани ўзининг елкасидаги “мажбурий юк” сифатида бажаргандир. Буёғи бизга номаълум.

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда бу йил президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Ўйлаймизки, бу галги сайловлар умуман ўзгача руҳда ўтказилади. Албатта, номзодлар маълум бўлмасиданоқ ушбу “пойга”нинг фаворити аниқ бўлса ҳам, улар ўртасида ҳақиқий кураш кечишига умид қилиб қоламиз.

2021 йилги президентлик сайловларида мен энг кўп кутаётган жараён – номзодлар ўртасидаги дебатлар. Бу, албатта, номзодларнинг Халқ ишончига кириши ҳамда ҳокимиятга ким ҳақиқатан лойиқ эканини билиб олишнинг ошкора усули. Аввалги президентлик сайловларида дебатлар ташкил этилмаслиги халқаро кузатувчилар томонидан камчилик сифатида кўрилар эди. Бу йил кўрамиз, Янги Ўзбекистоннинг сайловлари ҳам янгича бўлиши керак.

@nozimjonov
98 views16:01
Ochish/sharhlash
2021-02-02 22:57:49 ​​Ўзбекистондаги вазирлик, қўмита ва агентликлар сони тўрт йил ичида деярли икки бараварга ошди.

Давлатда аъёнларнинг кўплиги бир бемор атрофидаги кўплаб табибларни эслатади: уларнинг ҳар бири ўз ҳақлигини исботлаш билан овора, бемор эса даво топмай ҳалак.

@nozimjonov
94 views19:57
Ochish/sharhlash
2021-01-31 07:10:04 Аввал севардим, ҳозир севмай қўйдим, деган гап бўлмайди. Аввал қизиқардим, ҳозир қизиқмай қўйдим, бўлади.

@nozimjonov
131 views04:10
Ochish/sharhlash
2021-01-30 16:52:47 ​​Бугун Ислом Каримовнинг туғилган куни

Ушбу постни бир буюк иқтибос билан бошламоқчиман: «Мустақиллик берилмас, олинур».

Ўтган аср 80-90 йиллари СССР ҳалокат жарлиги томон қадам ташлаётган даврлар эди. Бир тарафдан афғон уруши ҳам давлатни анча заифлаштириб қўйганди. Ўша пайтда СССРнинг охирги президенти уни парчалашга анча ёрдам бериб юборган. Яъни республикаларни мустақил бўлишига қарши чиқмаган. Шундай экан, мустақилликни бизга ҳадя қилишган ва шу ўринда Ислом Каримов ҳам мустақиллик асосчиси эмас, мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳисобланади. Мустақиллик асосчиси, деб унинг учун курашган, қон тўккан ва давлатни ўз ҳаракати эвазига мустақил қилган шахсга нисбатан айтилади. Буни тан олишимиз, ҳаётга реал қарашимиз шарт.

Қолверса, қанчалик аламли бўлмасин, Ислом Абдуғаниевич СССРнинг тарқаб кетишига, Ўзбекистоннинг мустақил давлат бўлишига тиш-тирноғи билан қарши эди. Гапим исботи билан бўлиши учун пастда Ислом Каримовнинг 1991 йил «Деловой мир» газетасига берган интервюсини қолдираман: «Мы за конфедерацию».

Сиёсий қудрат

Ислом Каримов ўта ақлли, зийрак ва кучли иқтисодчи бўлганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Собиқ президентнинг сиёсий обрўи нафақат Марказий Осиёда, балки бутун жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга эди. Каримов ўлимидан сўнг Куба давлатида ҳам байроқлар тушурилгани, унинг довруғи дунёнинг нариги чеккасига ҳам етиб борганидан далолат.

Ислом Каримов айримлардан фарқли равишда қўрқоқ бўлмаган. Ўзини кучли сиёсатчи ва нотиқ сифатида кўрсата олган. Ҳатто юз мимикаси орқали ҳам бошқа давлатлар раҳбарлари олдида ўзини шердек тута олган.

Каримовга унча-мунча давлат раҳбари босим қила олмас эди. Кўп хатолар қилган, лекин сиёсий майдонда анча ҳурмати юқори эди.

Хулоса

Менинг барча давлат раҳбарларига нисбатан муносабатим бир хил. Президент ҳам, вазирлар ҳам, қўйинки барча давлат амалдорлари Халқ хизматкорлари ҳисобланади. Халқ солиқ тўлайди, улар давлатни бошқаради. Халқнинг солиқлари, Халқнинг ресурслари эвазига тирикчилик қилади. Давлатнинг биринчи рақамли шахси бўлгани учун президент ҳурмат қилиниши керак. Бир томондан у давлатнинг юзи. Одамларнинг фикрини ўзгартириш қийин, лекин мен ҳеч қайси давлат амалдорини отам, бобом, деб атай олмайман. Улар мен учун доимо «Жаноб президент» бўлиб қолади.

Ислом Каримовнинг барча қилган эзгу ишлари учун миннатдормиз, албатта, инсон бор экан, хато ҳам бўлади. Лекин 2005 йил Андижондаги юзлаб бегуноҳларнинг қони барча эзгу амалларни ювиб кетмаса бўлгани.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

@nozimjonov
142 views13:52
Ochish/sharhlash
2021-01-29 21:44:32 ​​Сўнгги пайтдаги ўзим

Демак, қадрдонлар. Шу кунларда актив эмасман. Айбга буюрмай, доим мен билан қоладиган азизларим бор бу каналда).

Бош қашлашга ора-орада вақт бўлиб қоляпти. Негадир, улғаяётганимни аввалгиданда кучлироқ сезяпман. Пашшадан фил ясаш, сал нарсага ваҳима кўтариш, хотираларни изга сололмаслик каби камчиликларим бутунлай йўқ бўлиб кетгани одамни хурсанд қиляпти.

Охирги пайтларда босим катта. Жиддийроқ мавзуларда соатлаб фикр алмашиб ўтирадиган одам топилмайди. Яқин кунларда муҳитни бутунлай ўзгартирмоқчиман. Билмадим, бу менга нега керак, лекин каттароқ ниманидир ўзгартиришим шарт.

Доимий юз кўринишим дан га ўзгарган. Кайфият ҳам шунга мос. Ўз маънавий эҳтиёжларим фақат ўзимнинг ёрдамимда қондирилмоқда. Яратганни кўпроқ эслаяпман ва бу мен учун чексиз кўнгил хотиржамлигини тақдим этади.

Бир гуруҳ дўстларим бугун бизни “одам қилган” лойиҳа билан хайрлашди. Ўзимнинг бошимдан бу нарса умуман бошқача сценарийда ўтгани учунми, барибир таъсирландим. Муваффаққиятлар тилайман! Улар – ўзбек журналистикасининг келажаги.

Менда ҳозирча мана шундай қисқа дайжест. Хайрли тун, қадрдонлар. Ҳаётда кўришиб қолсак, албатта, сизга жилмайиб қарашга ваъда бераман.

@nozimjonov
113 views18:44
Ochish/sharhlash
2021-01-26 19:49:33 Жаҳонгир Отажонов “Халқ манфаатлари” номли янги партия тузиш мақсадида Адлия вазирлигига борибди.

Вазиятга ойдинлик киритиш учун Адлия вазирлиги билан боғландим. Маълум қилинишича, Жаҳонгир Отажонов янги партия тузиш мақсадида Адлия вазирлигига ҳақиқатан ҳам келган. Лекин партия тузишнинг ҳам ўзига яраша талаблари бор.

“Жаҳонгир Отажонов янги партия тузиш мақсадида Адлия вазирлигига ташриф буюрди. Лекин партия тузишнинг ҳам ўз талаблари бор. Қонунчиликка кўра, ушбу партияни камида 20 минг одам қўллаб-қувватлаб, имзолаши керак. Унинг мурожаати ўрганиб чиқилади ва жамоатчиликка алоҳида маълумот тақдим этилади”, дейди вазирлик мутасаддиси.

Кўрамиз, Отажонов ва унинг командаси нима қила оларкин. Сиз нима деб ўйлайсиз, улар қаергача бора олади?

@nozimjonov
143 viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2021-01-26 19:06:41 ​​Бугун, университетда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан ZOOM орқали учрашув бўлиб ўтди. Университет номидан сўзга чиқиб янги вазирга ўз таклифларимни билдирдим. Қисқа суҳбат бўлди. Муҳими, вазир талабаларни эшитяпти. Тошқулов таклифимни маъқуллаб, бунинг қонуний механизмлари ишлаб чиқилишини алоҳида таъкидлади. Таклиф қандайлигини эса, унинг самараси кўринганидан сўнг айтақолай.

Шунингдек, вазир биздан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати бўлимининг ривожланишига ёрдам беришни сўради. Албатта, бу масала бўйича ҳар доим тайёрлигимизни билдирдим. Йиғилишдан сўнг эса, баъзи ўқитувчилар ва талаба дўстларимиз яқинда Тошқуловдан таклиф келишини айтиб, “вазирликдаги янги ишим” билан табриклай бошлади. Майли, улар ҳозирги жамоамни қанчалик яхши кўришимни билмайдилар .

Барча таклифлар жиддий қабул қилинди ва ёзиб олинди. Ўйлаймизки, вазирлик талабалар орасидаги муаммоларни айнан шу тарзда, жонли мулоқот асосида ўрганишни давом эттиради.

@nozimjonov
133 views16:06
Ochish/sharhlash