Get Mystery Box with random crypto!

Иссиққина масжид минбарида ўтириб олиб, совуқда қалтираётган, | Mukhammadaziz posts

Иссиққина масжид минбарида ўтириб олиб, совуқда қалтираётган, газ қуйиш шоҳобчаларида тонг оттираётган, қоронғуликда тимирскиланиб юрган халқни ношукрликда айблаш, уларни ниҳояси йўқ ҳолатга "сабр" қилишга ундаш айни динфурушлик – динни сотиб кун кўриш, нон ейиш, қорин қаппайтириб, бола-чақа боқишдир.

Муҳтарам дин пешволари, шукр Аллоҳга қилинади, бандаси яхшилик қилса, унга ҳам яхшиликка сабаб бўлгани учун шукр қилинади, раҳмат айтилади. Аммо ҳаққини бермаётган одамдан буни талаб қилиш ношукрлик бўлмайди.

Сабр эса уч хил бўлади: 1) Аллоҳга маъсият бўлган ишлардан тийилиш, нафснинг истакларидан сабр қилиш; 2) Аллоҳнинг тоатида – ибодатларда сабр қилиш, уларни зое қилмасдан бажариш; 3) Аллоҳ берган мусибатга (қандай турда бўлишидан қатъи назар) сабр қилиш.

Энди халқ ўз еридан чиқаётган газни, қонуний ҳаққи бўлган электр токини беришни талаб қилаётган бўлса-ю, ҳукумат ноқобиллиги, ишларни эплолмаслиги сабабли бу талабни бажара олмай, камига мум тишлаб ўтирган бўлса, уни оқлаш учун динни дастак қилманг. Ундан кўра, "шукр" ва "сабр" атамалари нимани англатишини яхшилаб ўқиб, ўрганиб олинг.

Дин пешвоси золимнинг эмас, мазлумнинг ёнида бўлиши, адолатга риоя қилиши керак. Акси бўлса, одамлар бундай дин пешвосига қўшиб, диндан ҳам юз ўгирворади. Европада атеизмнинг пайдо бўлиши тарихи айнан шундай.

Аммо, афсуски, сизлар бу тарихларни ўқимайсизлар-да, дин пешволари...