Get Mystery Box with random crypto!

ВАСИЯТ ҚИЛИНГАН УЙДАН ОПАМ УЛУШ ОЛИШГА ҲАҚЛИМИ? @notarius_inf | Notarius_Info / Uyda qoling

ВАСИЯТ ҚИЛИНГАН УЙДАН ОПАМ УЛУШ ОЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

@notarius_info 11-савол:

Ассалому алейкум. Менга нотариусни маслахати керак. Ёшим 26 да. Хозирда ота-онам вафот этганлар. Отам 2003 йилда, онам эса 2014 йилда. Ота-онамдан 11 сотихли ховли жой қолган. Менинг бир нафар опам бор. Хозирда у уйга бўлган хаккини талаб қилмоқда. Онам 2014 йил январ ойида нотариал тарзда бор мол-мулкларини менга васият қилиб қолдирганлар. Мазкур уй-жой Вобкент туман хокимининг қарори билан онамнинг номларига қарор қилиб берилган. Бу вазиятда менинг хақ-хуқуқларим нималардан иборат? Менинг ва опамнинг уйга бўлган хаккимиз қандай? Васиятномадан сўнг опамнинг уй-жойга хакки борми? Бу вазиятда мен қандай йўл тутишим керак? Жавобларингиз учун олдиндан рахмат!

НОТАРИУС ЖАВОБИ:

Васиятнома нотариал тасдиқланган бўлса, унда уйда опангизнинг ҳаққи мавжуд эмас.

Буни қуйидагича тушунтирамиз. Фуқаролик кодекси 124-125-моддалари мазмунига кўра васиятнома уни ёзиш жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланганда ҳақиқий ҳисобланади.

Фуқаролик кодекси 182-моддасида мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи асослардан бири бу мулкни мерос асосида қўлган киритиш ҳисобланади.

Шунга кўра сизда ҳам уйни меросхўр сифатида ўз номингизга олиш ҳуқуқи бор.

Эътибор беринг! Ушбу кодекс 1145-моддасига мувофиқ меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.

Сизда ҳам юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлмаса, сиз меросни олишингиз мумкин.

Қаранг! ФК 1116-моддасида мерос қолдирувчи фавот этган кун мерос очилган кун эканлиги белгиланган.

Шунга кўра сиз ҳозирда меросни қабул қилишга ҳақлисиз. Бунинг учун ўзингиз яшайдиган жойдаги нотариусга бориб, мерос гувоҳномаси олишингиз ва уни илова қилган ҳолда Давлат хизматлари марказига уйни номинингизга ўтказиш ҳақида ариза беришингиз керак.

Нотариусга савол юбориш

Қўнғироқ орқали нотариус билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналга уланиш