Get Mystery Box with random crypto!

Қадим-қадим замонмас, Айни шу вақт, замонда. Анча-мунча ёмонма | 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

Қадим-қадим замонмас,
Айни шу вақт, замонда.
Анча-мунча ёмонмас,
Бир яхши юрт томонда.

Бор экан бир бадавлат,
Неъмати йўқ йиғмаган.
Молу-мулки бесарҳад,
Еру-кўкка сиғмаган.

Бир кун ўшал ғайриддин,
Сайр этибди том оша.
Ўз жамлаган инжусин,
Бир қилмоқчун томоша.

Хазинага суқиб қўл,
Беркитибди эшикни.
Сўнг қучибди мулкин мўл,
Қучгандек ёр бешикни,

Ўз умридан бўлиб лол,
Бўлибди шод, хотиржам.
Тўплолмаган бунча мол,
Замин ютган Қорун ҳам.

Сўнг чиқмоқчи бўлган чоғ,
Якунлаб шўх ҳайитни.
Хазиналар ичра воҳ,
Йўқотибди калитни.

Қидирибди, бефойда,
Калитдан бир дарак йўқ,
Сўнг додлабди ҳар жойда,
Эшитгувчи юрак йўқ.

Бир ҳафта ютиб оҳин,
Бас тугабди бор тоқат.
Сўнгра кесиб бармоғин,
Қонила битибди хат:

"Алишардим мулким шод,
Бўлса эди бир кафт нон.
Эй, инсонлар, энг бой зот,
Очликдан бермоқда жон".

Бойликдамас демак бахт,
Борингла қил муроса.
Сўйлаганим - ҳақиқат,
Ўзингдан, дўст, хулоса.

Ҳамид Насруллоев

Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti