Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ҳикоят «ПУЛИНГ КЕРАКМАС!» Бир бой киши донишмандлардан би | 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

​​#Ҳикоят

«ПУЛИНГ КЕРАКМАС!»

Бир бой киши донишмандлардан
бирига:
Сизга юз тилла пул ҳадя
қилмоқчиман, бунга нима дейсиз? деди.
Шунда ҳалиги донишманд бундай
жавоб қилди:
Ҳадя қилсанг ўзингга яхши, ҳадя
қилмасанг менга яхши! Чунки менга пул берганингдан кейин учраган ҳар одамга:
«Фалон донишмандга юз тилла ҳадя қилганман», деб мақтаниб юрасан, берганингни миннат қиласан. Ҳеч нарса бермасанг, мен ана шу миннатингдан
қутилиб қолган бўламан.

Аҳмад Муҳаммад Турсун

"Ривоятлар" китобидан

Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti