Get Mystery Box with random crypto!

​​Биласизларми, аслида мени сизлардан фарқим йўқ. ⠀ Тўғри, оли | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

​​Биласизларми, аслида мени сизлардан фарқим йўқ.

Тўғри, олий маълумотли эканлигим жихатидан кимлардандир фарқим бўлиши мумкин, лекин том маънода тикувчилик сохасида буни нима ахамияти бор деб ўйлаб қоламан...

Сизлар билан ўхшашлигимиз нимада?

Касбимни жуда яхши кўраман. Бу мехр врачлик йўналишдаги карьерамдан воз кечишимга олиб келган.

Бу мехр шунчалик кучли бўлганки, ишимда синовли вақтлар келганда, ишимни оиламдан устунроқ қилганман.

Бу мехр менга шундай куч берганки, 10 йил аввал мен учун жуда катта маблағ бўлган пулни аёл киши бошим билан қарзга олиб, ателье очганман. Бичиш бўйича пухта махоратга эга бўлмасдан.

Сизларда хам, Азизларим, касбимизга мехрингиз борки, тикувчи бўлиш машаққатли, лекин шарафли ишга қўл уриб, шу йўлга чиққансиз.

Бу йўлда сизларни хам, мени хам инжиқ мижозлар, турли хил йўқотишлар, оилага етарли вақт ажарата олмаётганингиз учун ичизни ейдиган холатлар бошингиздан ўтган, ёки кутиб турибди.

Бир нарсани айтаман: синовлардан ўтсангиз, натижа бўлади. Бу учун эса сиздан сабр, ўрганиш ва харакат керак.

Ишонинг, хаммани ўз вақти соати бор. Сабабини қилинг бўлди.

Буни сизга мен, шу йўлни босиб ўтган одам ва ўртоқларига тикишдан бошлаган оддий тикувчи, хозир эса 2 бренд эгаси сифатида айтяпман.

Айтганимдай, сиздан фарқим йўқ. Фарқ бошқа нарсада: бошқалардан кўра кўпроқ харакат, кўпроқ сабр қилиш, тўхтамасдан изланиш ва ўрганиш. Шу холос.

Онлайн курсдан асосий мақсад — ўрганиш, харакат ва сабр қилишда сизга кўмаклашиш.

Ишонинг, бошимдан кўп иш ўтган. Курс фақат хар қандай фигурага қолипдай тикишни ўрганиш бўйича эмас. Унда мен сизлар билан ана шу қолипдай тикишдаги бизни чўққига олиб чиққан ТАЖРИБАМ билан бўлишаман.

Харакатдан тўхтамаслигингиз учун, махоратни сабр билан эгалашингиз учун эса ўқитув методикамиз хизмат қилади.

3 чи потокда анча янги нарсаларни қўлладик. Ва ўқувчиларимиз натижалари киритган жихатларимиз фойдали бўлганини кўрсатди.

Барчаси хақида шу кунларда бўлиб ўтадиган бепул онлайн вебинарда гаплашамиз.

Ноилани гаплари ростми, хақиқатдан айтганича бормикин деганларни таклиф қиламан. Қолганларни хам албатта

Доимгидай, комментларни аяманглар, Азизларим

Камида, битта хам бўлаверади