Get Mystery Box with random crypto!

Ноила Усманова ким? (Инстаграм сахифамиздан олинди) Тўғриси, | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

Ноила Усманова ким? (Инстаграм сахифамиздан олинди)

Тўғриси, охирги хафта 1000 та тикишга қизиққан қизлар қушилди сахифамизга.

Ўзизни таништиришга битта пост қилишимиз кк дейишди.

Ўйлаб қарасам 5420та қизга хам узимни таништирмабман

Мен Усманова Ноила, 37 ёшдаман. Сохам умуман бошқа ( Таш МА магистратурани 2013 йил тугатганман ). Ва Ательемни 2013 йил очганман.

Сохам буйича 2015-2016 йилларда Педагогика Университетида дарс хам берганман, ательени хам юргизганман, оиламни хам эплаганман

10 йил давомида Тикиш Сохасида қанақа муаммолар учраса, хаммаси мени бошимга тушган. Бирортаси бегона қилмаган,

Ва бу муаммолар мени йукдан бошлаб, кандай брэнд даражасига чиқиш буйича бизнес тренер қилди

Мингдан ортиқ клиентлар эса мени Психолог бўлишимга сабабчи болди

Ишини севиб қилмайдиган ишчиларга Мотиватор болдим

Ишдаги барча муаммоли вазиятларни хал қилиш буйича , коуч болдим

Шуни аниқ айтаоламанки, тикувчилик сохасида:

— Нима қилишни
— Қандай қилишни
— Қанақа қилишни
— Ўзи ўргата олиш босқичидамиз

Чунки хозирги натижаларимиз, бошқаларга ўргатишга таёрлигимизни тасдиқлаябди

Сарпо брэнди
Siluet модалар уйи
Ойига 2400 дан ортиқ либослар
80 кишидан ортиқ ахил команда

Қушни давлатлардаги Sarpo брэнди филиаллари
Вилоятлардаги филиаллар
Siluetнинг Тошкент шахридаги 3 та филиали ва жуда куплаб илтимослардан кейин очилган Siluet Академияси

Энг катта мақсадим
Мехнаткаш оддий Узбек Аёлини
чиройли , сифатли , зор тикилган хамёнбоп куйлакда куриш

Мен бир узим бу ишни қилаолмаслигим мумкин , лекин сизлар билан шогирдларимиз билан бу ишни
Уддалашимизга Ишонаман ,
Инша Аллах

Ким билсин , Орамизда Фабрикалар очадиган Шогирдларимиз утирганига мен аминман ,

Чунки узимга кимдир 10 йилдан кейин
Шунақа болади деса ,
ха Худога шукурее , узимдан бошқа яна бир ишонадиган бор экан дердим

Лекин хеч ким айтмаган

Мен эса хозир сизга шу сўзларни айтмоқчиман, лекин сиз ўзингизга ишонасизми?

Агар Уддаласангиз
Ишонсангиз Сафимизга мархамат!

Сизларни яхши куриб, Ноила Усманова ва Siluet Академияси