Get Mystery Box with random crypto!

Лекало линейкалар хақида Кийим чизмасини лойихалашда, шунингд | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

Лекало линейкалар хақида

Кийим чизмасини лойихалашда, шунингдек бичиш жараёнида фойдаланиладиган линейкалар — лекало линейкалар дейилади.

Бундай линейкалар турли материаллардан ишлаб чиқарилиши ва хар хил шаклларга эга булиши мумкин.

Бу линейкаларнинг асосий вазифаси, андоза чизаётганингизда, хар хил кесмаларни ва керакли фигура чизиқларини лойихалашда ёрдамчи вазифасини бажаради.

Лекало линейкаларинг турлари жуда куп: Пластмасса, темир, ёғоч ва шаффоф пластмасса турлари мавжуд. Уларни сотиб олаётганингизда линейкани ўлчов рақамларига, уларда ёзилган маълумотларга эътибор беринг. Агар ёзувлари ўчиб кетмайдиган бўлса, яна хам яхши бўлади.

Чизмалар ва андозалар билан ишлаётганимизда, линейкаларнинг кўплиги ва хар - хиллиги иш жараёнимизни яна хам осонлаштиради.

Сиз қандай линейкалардан фойдаланасиз? Комментларда бўлишинг. Чунки биз ёзмаган, қолдириб кетган маълумотларимизни ёзсангиз, бошқаларга хам фойдали бўлиши аниқ.

Пост маъқул келган бўлса, босишни унутманг