Get Mystery Box with random crypto!

​​Тўғриси, охирги хафта кўп тикишга қизиққан қизлар қўшилди са | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

​​Тўғриси, охирги хафта кўп тикишга қизиққан қизлар қўшилди сахифамизга.

Ўзизни таништиришга битта пост қилишимиз кк дейишди.

Уйлаб қарасам, хақиқатдан хам ўзимни таништирмабман.

Мен Усманова Ноила, 37 ёшдаман. Сохам умуман бошқа, Таш МА магистратурани 2013 йил тугатганман. Ва ательемни 2013 йил очганман.

Сохам бўйича 2015-2016 йилларда Педагогика Университетида дарс хам берганман, ательени хам юргизганман, оиламни хам эплаганман.

10 йил давомида тикиш сохасида қанақа муаммолар учраса, хаммаси мени бошимга тушган. Бирортаси бегона қилмаган,
ва бу муаммолар мени йўқдан бошлаб, кандай қилиб бренд даражасига чикиш буйича бизнес тренер қилди

Мингдан ортиқ клиентлар эса мени Психолог бўлишимга сабабчи бўлди.

Ишини севиб қилмайдиган ишчиларга Мотиватор бўлдим

Ишдаги барча муаммоли вазиятларни хал қилиш буйича, коуч бўлдим

Шуни аниқ айтаоламанки, тикувчилик сохасида
— Нима қилишни
— Қандай қилишни
— Қанақа қилишни
биз ўргата олиш Босқичидамиз.

Чунки хозирги натижаларимиз, бошқаларга ўргатишга таёрлигимизни тасдиқлаябди

Сарпо бренди
Siluet модалар уйи
Ойига 2400 дан ортиқ либослар
80 кишидан ортиқ ахил команда

Қўшни давлатлардаги Sarpo бренди филиаллари
Вилоятлардаги филиаллар
Siluetнинг Тошкент шахридаги 3 та филиали ва жуда кўплаб илтимослардан кейин очилган @Siluet_academy

Энг катта мақсадим — Мехнаткаш оддий Ўзбек Аёлини
чиройли, сифатли, зўр тикилган хамёнбоп кўйлакда кўриш.

Мен бир ўзим бу ишни қилаолмаслигим мумкин, лекин сизлар билан, шогирдларимиз билан бу ишни Уддалашимизга Ишонаман,
Инша Аллах!

Ким билсин , Орамизда Фабрикалар очадиган Шогирдларимиз ўтирганига мен аминман, чунки ўзимга кимдир 10 йилдан кейин
шунақа бўлади деса, ха, Худога шукурее, ўзимдан бошқа яна бир ишонадиган бор экан дердим.

Лекин хеч ким айтмаган ...

Мен эса хозир сизга шу сўзларни айтмоқчиман, лекин сиз ўзингизга ишонасизми?

Агар Уддаласангиз, Ишонсангиз — Сафимизга Қўшилинг!

Ва албатта ёшингиз , қаерданлигингиз ва Мақсадингизни , агар Шогирдимиз болсангиз Курсимиз хақидаги фикрингизни хам ёзишни унутманг

ларни хам

Сизларни яхши куриб, Ноила Усманова ва Siluet Академияси!