Get Mystery Box with random crypto!

Кайфиятим тушиб яна икки шифокорга учрадим, жавоб бир хил. | GTK (Nodirbek Ergashev)

Кайфиятим тушиб яна икки шифокорга учрадим, жавоб бир хил.

"Чиқмаган жондан умид " дедимда, кўчада очиқ ҳавода турли гиёҳларни сотаётган кишига кўзим тушиб олдига бордим:

- ака гайморитниям даволовчи гиёҳ борми?

Киши менга қарадида:

- мана, бир кунда уч тўрт мартадан эзиб туриб ҳидлайсиз, иншааллох кўрмагандай бўлиб кетасиз деб қўлимга бедонани тухумига ўхшаган тиконакли ўсимликни берди.

- йўғее, шу нарса тузатадими?

- нимага куласиз, сиз сўрадингиз, мен айтдим, керак бўлмаса ёки ишонмасангиз дўхтирга боринг, деди жаҳли чиқиб.

- йўқ, кулганимни сабаби, шу оддий тиконак гайморитни тузатса одамлар нимага дўхтирга боришаяпти, шунга хайронман.

- унисини билмадим, олсангиз олинг, бўлмаса жойига қўйиб кетаверинг.

- оламан, неч пул бунингиз?

- беш минг сўм, пулингиз камроқ бўлса уч минг беринг, пулингиз бўлмаса бепул олиб кетаверинг, пул топганизда ташлаб кетаверасиз.

Беш минг сўм бериб олдим, ўша ерни ўзидаёқ синаб кўрмоқчи бўлиб бурнимга яқин олиб келиб эзиб ҳидладим.

Виййй, оннасини эмсин, шунақанги бурнимни ачиштириб мийямгача чиқди, шунақа акса келдики, қанийди тўхтатолсам.

Аммо акса урганимда бернимдан суюқлик кўп чиқиб енгиллаганимни сездим.

Шу муолажани бир хафтача давом эттирдим. Алхамдулиллах мана беш йилдан ошиқ вақт ўтди, гайморитни г харфи ҳам қолмаган.

Табобатдан ёзсам энсаси қотадиган баъзи соққакаш чала дўхтирлар ( баъзи деяпмана) изоҳга кириб ўзинача "ақллилик" қилиб менга ақл ўргатманглар.

" бизнесингларни белига тепган " бўлсам айб менда эмас, айб бурнакида

Аламингларни олмоқчи бўлсанглар бурнаки сотиб олиб ҳидланглар, зора мийянгиз тозаланиб сал инсофга келарсизлар.

Мухаммад Икром FB sahifasidan olindi.