#БУРНАКИ.
Беш йилча аввал пешонамда оғриқ безовта қилиб бурнимни тортсам бадбўй ҳид сезадиган бўлиб қолдим.
Докторга учрадим.
Анализ, рентгент ва яна алламбалоларни қилдиришимни айтди.
Ҳамма айтганларини таёрлаб ўша докторга яна учрадим:
- ҳмм, гайморит бўлибсиз, тезда операция қилиш керак, уч кунда зўр бўлиб кетасиз, деди анализ натижаларини кўриб.
- операциясиз даволашни иложи йўқми доктор, дедим.
- афсуски йўқ. Аммо операция жуда қўрқинчли эмас, бир зумда ўтади.