Get Mystery Box with random crypto!

​​Иқтибос ИМТИҲОН 'Бугунги кунга келиб мобиль телефонидек ян | Nodir Jonuzoq kutubxonasi

​​Иқтибос

ИМТИҲОН

"Бугунги кунга келиб мобиль телефонидек янги оммавий ахборот воситаси ўз эгаларини ўзига хос имтиҳондан ўтказмоқда. Телефон орқали саломлашиш, суҳбатлашиш, фикр айтиш, мулоҳаза юритиш, ахборот жўнатиш, баҳслашиш маданиятини, одобини, маҳоратини нечоғлик эгаллагансиз, деган саволларга тутмоқда. Ҳозирги яратилган ахборот эркинлиги муҳити ҳар бир ватандошимиз, миллатдошимиз олдига мана шу сингари кўплаб саволларга маърифатли жавоб қайтара олишдек ғоят муҳим вазифани кўндаланг қўймоқда".

Хуршид Дўстмуҳаммад,
ёзувчи, профессор.


"Янги Ўзбекистон" газетаси, 2022 йил 15 июнь