Get Mystery Box with random crypto!

Нигоҳ

Kanal manzili: @nigoh_01
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 26.83K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 285

2022-01-18 10:56:00
#ислоҳотлар_динамикаси

2016-2021 йиллар давомида республикамизда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўсиб бориш кўрсаткичлари

2016 йилда 59,0 млрд кВт.соат;

2017 йилда 60,7 млрд кВт.соат;

2018 йилда 62,8 млрд кВт.соат;

2019 йилда 63,6 млрд кВт.соат;

2020 йилда 66,4 млрд кВт.соат;

2021 йилда 71,3 млрд кВт.соат.

Ўсиш кўрсаткичи 121 фоизни ташкил қилди.

— — —

Темпы роста выработки электроэнергии в стране в 2016-2021 гг.

59,0 млрд кВт⋅ч в 2016 году;

60,7 млрд кВт⋅ч в 2017 году;

62,8 млрд кВт⋅ч в 2018 году;

63,6 млрд кВт⋅ч в 2019 году;

66,4 млрд кВт⋅ч в 2020 году;

71,3 млрд кВт⋅ч в 2021 году

Темп роста составил 121%.

@nigoh_01
23.5K views07:56
Ochish/sharhlash
2022-01-17 17:52:43 Тошкентда 12 та лаборатория коронавирусга бепул ПЗР тест таҳлили ўтказади:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

Учтепа тумани бўлими лабораторияси
Учтепа тумани, Чилонзор 21.

Сергели тумани бўлими лабораторияси
Сергели тумани, Сергели 3-14.

Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

Бектемир тумани бўлими лабораторияси
Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

Миробод тумани бўлими лабораторияси
Саракўл кўчаси, 76-уй.

Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
Хадра массиви, 17 А-уй.

Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
Сергели тумани, Сергели 3-14.

Ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.

@nigoh_01
25.1K views14:52
Ochish/sharhlash
2022-01-17 17:34:40 Шавкат Мирзиёев ихтисослашган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди:

ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;

9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;

юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;

мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.

Президентнинг таъкидлашича, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етган. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.

@nigoh_01
23.2K views14:34
Ochish/sharhlash
2022-01-17 16:06:30 "National Geographic" Самарқанд ҳақида

"National Geographic"
журналида Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ва уларни қайта тиклашга бағишланган Ипак йўли шаҳрининг қадимий мўжизалари ортидаги баҳс мақоласи эълон қилинди.

Муаллифнинг сўзларига кўра, “фируза ранг гумбазлари ва чақнаб турган Бибихоним масжидини қадимий шаҳар билан танишишни орзу қилган ҳар бир саёҳатчи кўриши шарт”. Шу билан бирга, тарихий обидаларни реставрация қилиш муҳимлиги таъкидланмоқда.

Реставрациясиз Ўзбекистон тарихи абадий йўқолиши мумкинлиги айтилган. "National Geographic" ҳозирда давлат маданият ёдгорликларини таъмирлаш масаласига эътибор қаратиши ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиши, бунда малакали муҳандис ва меъморларнинг янги авлодларини жалб қилишини ижобий деб ҳисобламоқда.

Ҳукумат обидаларни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича ЮНEСКО билан ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда.

— — —

"National Geographic" о Самарканде

В журнале "National Geographic" вышла статья "Споры, стоящие за древними чудесами города Шелкового пути", посвященная достопримечательностям Самарканда и их реставрации.

По мнению автора, "бирюзовые купола и сверкающая мечеть Биби-Ханум — то, что обязательно должен увидеть любой путешественник, мечтающий познакомиться с древним городом". При этом подчеркивается важность восстановительных работ памятников истории.

Подчеркивается: без реставрации история Узбекистана могла бы быть потеряна навсегда. Позитивным "National Geographic" считает, что теперь власти стали более внимательно и бережно относится к восстановлению культурных памятников, привлекать новые поколения искусных инженеров и архитекторов.

Правительство также активно сотрудничает с ЮНЕСКО в вопросах защиты и сохранения достопримечательностей.

@nigoh_01
26.5K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-01-17 13:33:05
Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди.

@nigoh_01
24.3K views10:33
Ochish/sharhlash
2022-01-17 12:47:41
Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий экспресс-тест топшириш тартиби билан танишинг

@nigoh_01
22.6K views09:47
Ochish/sharhlash
2022-01-16 17:28:46 ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда — ССВ

Жорий йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 нафар фуқаролардан (уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлган) 67 нафарида мусбат натижа аниқланган.

Айтилишича, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса, касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат.

Экспресс тест нархи 5 доллар, бу дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардандир. Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.

Вақтинча жорий этилган бу тартиб
коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, ССВнинг таъкидлашича, Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилди, лекин ҳаво йўллари очиқ.

@nigoh_01
22.8K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-01-15 10:51:38 2021 йилда ЯИМ 7,4 фоизга ўсди

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда президент фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак".

@nigoh_01
25.3K views07:51
Ochish/sharhlash
2022-01-15 09:15:15
Ўзбекистонликлар беш миллиард сўмдан ортиқ кешбек йиғди

Харид қилинган товар (хизмат)лар қийматидан 1% кешбекка эга бўлиш имконияти истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Хусусан, мазкур тизим амалиётга жорий этилгач, дастлабки 14 кунда:

кешбек олиш учун 401 604 та QR-кодли чек рўйхатга олинди;

жами кешбек суммаси 5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди;

«Солиқ» мобил иловасида 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди (Андроид / iOS).

Айтилишича, буни интизомли солиқ тўловчилар сафи кенгайиб бораётгани ҳамда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш устидан жамоатчилик назорати кучайгани билан изоҳлаш мумкин.

@nigoh_01
26.8K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-01-14 18:59:20
Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

@nigoh_01
27.5K views15:59
Ochish/sharhlash