Get Mystery Box with random crypto!

Нигоҳ

Kanal manzili: @nigoh_01
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 26.83K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2024-05-03 10:56:13 ​​Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир.

Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради.

Telegram | YouTube
18.4K views07:56
Ochish/sharhlash
2024-05-03 10:29:14 Президент Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди.

Биринчидан, капитал бозорини ривожлантириш. Бу йўналишда хорижий инвесторларнинг талабларига тўла жавоб берадиган халқаро молия марказини ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални кенг жалб этишга асосий эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Telegram | YouTube
16.0K views07:29
Ochish/sharhlash
2024-05-03 08:54:41 Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

Telegram | YouTube
16.0K views05:54
Ochish/sharhlash
2024-05-02 19:05:08 Жаҳонда кун якунлари:

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади;

Bloomberg: Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди, бугундан бошлаб барча импорт ва экспорт тўхтатилди;

Қирғизистон ТИВ мамлакат фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди;

ЕИ Ливанга мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва қочқинлар сонининг кескин кўпайишининг олдини олиш учун 1 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам беради.

— — —

К итогам дня в мире:

США обвинили Россию в применении химоружия против Украины;

Bloomberg: Турция приостановила все торговые отношения с Израилем, весь импорт и экспорт останавливается с сегодняшнего дня;

МИД Кыргызстана порекомендовал гражданам страны временно воздержаться от поездок в Россию;

ЕС предоставит Ливану финансовую помощь в размере 1 млрд евро для поддержки экономики страны и предотвращения резкого увеличения числа беженцев.

Telegram | YouTube
16.8K views16:05
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:57:17 Фармон билан 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.

2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | YouTube
17.3K views13:57
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:48:54 Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади

“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади:

ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади;

камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади;

банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.

Telegram | YouTube
17.1K views12:48
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:02:35
Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.

Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.

Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.

Telegram | YouTube
18.8K views07:02
Ochish/sharhlash
2024-05-02 08:06:51 Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Жонли эфир: Facebook, YouTube.

Telegram | YouTube
16.2K views05:06
Ochish/sharhlash
2024-05-02 07:32:09
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани тоғлари.

Telegram | YouTube
17.5K views04:32
Ochish/sharhlash
2024-05-02 06:37:30
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.

Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

Telegram | YouTube
18.6K views03:37
Ochish/sharhlash