Get Mystery Box with random crypto!

​​Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳб | Нигоҳ

​​Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

“CAMCE” корпорацияси билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Goldwind” билан компаниянинг Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари кўриб чиқилди. Шамол электр станциялари қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жорий лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

“China Southern Power Grid” билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича “Holley Group” компанияси муваффақиятли ишлаётгани қайд этилди. Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва унга Хитойнинг йирик компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram | YouTube