Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси р | Нигоҳ

Президент Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кэролин Лэмм АҚШ ишбилармон доиралари номидан давлатим раҳбарига икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигига шахсан эътибор қаратаётгани ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтириш, молиявий инструмент ва механизмларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани жорий этиш ҳамда турли тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалари муҳокама қилинди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида АҚШнинг пешқадам компания ва банклари иштирокида бизнес форумини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram | YouTube