Get Mystery Box with random crypto!

Касаллик узоқ давом этаверса, кетма-кет текширувлар ўтказилаве | Nevroz haqida....

Касаллик узоқ давом этаверса, кетма-кет текширувлар ўтказилаверса, беморда апатия ва депрессия ҳолати вужудга келиши мумкин. Унинг кечиши темперамент типига ҳам боғлиқ бўлиб, меланхоликларда оғирроқ кечади ва узоқ давом этади. Сангвиниклар бу касалликдан тезроқ тузалишади.
Даволаш қандай ўтказилади? Авваломбор, беморнинг атрофида соғлом психологик муҳит яратиш лозим. Ташхис қўйилгач, беморга бу оғир касаллик эмас, балки умумий чарчоқ ҳолати эканлиги ҳақида тушунтириш берилади. Бундай маълумотлар, албатта, беморга ижобий таъсир кўрсатади. Даволашда психотерапия, физиотерапевтик муолажалар, игна билан даволаш, уқалаш ва умумий тонусни оширувчи дорилар катта ёрдам беради. Беморга ичиш, чекиш каби ёмон одатлардан воз кечиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва дам олиш сиҳатгоҳларига бориб туриш тавсия этилади. Прогноз ҳар доим яхши.