Get Mystery Box with random crypto!

Албатта, бу ҳолсизлик беморнинг ақлий фаолиятига ҳам таъсир кў | Nevroz haqida....

Албатта, бу ҳолсизлик беморнинг ақлий фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. У бирор-бир материални ўқиб ўзлаштира олмайди, иши унумсиз бўлади ва натижада ўз вазифасини тўлақонли бажара олмайди. Ушбу ҳолатлар беморни ортиқча асабийлаштиради, жиззаки қилиб қўяди, диққатини бузади ва унинг нормал иш фаолияти издан чиқади. Баъзида бемор асоссиз равишда ишёқмас, дангаса, баҳоначи, ялқов ва муғамбир лақабларини олади. Шу боис, бу ҳолат оилавий жанжаллар сабабчиси бўлади. Бундай беморларда бош оғриғи, бош айланиши, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, паришонхотирлик, юрак санчиши, қорин соҳасида нохуш сезгилар, қовуқ оғриқлари ва тананинг (айниқса, бўғимларнинг) турли жойларида ёқимсиз сезгилар ва оғриқлар кузатилади. Вирусли инфекциялардан сўнг ривожланган сурункали чарчаш синдромида лимфа тугунлари ҳам катталашади. Турли хил стресслар касаллик кечишини оғирлаштиради.