Get Mystery Box with random crypto!

Неъматулло Қори Аминжон Эшон

Telegram kanalining logotibi nematullo_qori — Неъматулло Қори Аминжон Эшон Н
Telegram kanalining logotibi nematullo_qori — Неъматулло Қори Аминжон Эшон
Kanal manzili: @nematullo_qori
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.86K
Kanalning ta’rifi

Неъматулло Қорининг расмий телеграм канали.
Иншаллоҳ ҳар куни намоз вақтларини,Ханафий мазхабимиз асосида диний маърифий,гўзал ахлоққа ундовчи мақолалар,шеърият ва кундалик инсон учун фойдали зикрларни қўйиб борамиз.ўқинг ва савоблардан баҳраманд бўлинг.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 21:26:44 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Намоз вақтлари.
Беруний, Тўрткул, Элликқалъа ва Урганч шаҳри туманлари учун..

3-САФАР ойи. 1444 ҳ.й.
31.08.2022 йил
Чоршанба куни тақвими

Сахарлик охирги тугаш вақти 04:50
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) Нияти:
Навайту ан асувма қазоа совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзаси қазосини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир

БОМДОД - 05:45

ҚУЁШ - 06:23

ПЕШИН - 13:04 аввалги кирган вақти..масжидларда 13:30

АСР - 17:38

ШОМ ва Ифторлик - 19:38

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

ХУФТОН - 21:00


Беруний тумани ва қўшни туманларда намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда ман амозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз беками-кўст мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
Қилган ибодатларингизни Aллоҳ таоло даргоҳида қабул қилсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА УЛАНИШ
http://t.me/nematullo_qori
2.2K views18:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:17:40 Боладаги қобилиятни йўқ қилувчи нарсалар:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

(с)Muslim.uz

Каналимизга обуна бўлинг

http://t.me/nematullo_qori
1.7K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:07:50
Қайси бир аёл эрининг юзига хўмрайиб қараса, токи табассум қилиб кўнглини олмагунича Аллоҳ ундан рози бўлмайди!

Аёлларга етказиб қўямиз

http://t.me/nematullo_qori
2.3K views04:07
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:56:54 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда юзта даража бордир. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасидир. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннатнинг анҳорлари отилиб чиқадир. Агар Аллоҳдан сўрайдиган бўлсангиз, Фирдавсни сўранг”, дедилар”.

Имом Ҳоким ривояти.

Илоҳим барчамизга мана шу айтилган ФИРДАВС жаннати насиб қилсин....

http://t.me/nematullo_qori
2.5K views17:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:56:08 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Намоз вақтлари.
Беруний, Тўрткул, Элликқалъа ва Урганч шаҳри туманлари учун..

2-САФАР ойи. 1444 ҳ.й.
30.08.2022 йил
Сешанба куни тақвими

Сахарлик охирги тугаш вақти 04:49
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) Нияти:
Навайту ан асувма қазоа совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзаси қазосини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир

БОМДОД - 05:45

ҚУЁШ - 06:22

ПЕШИН - 13:04 аввалги кирган вақти..масжидларда 13:30

АСР - 17:39

ШОМ ва Ифторлик - 19:40

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

ХУФТОН - 21:02


Беруний тумани ва қўшни туманларда намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда ман амозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз беками-кўст мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
Қилган ибодатларингизни Aллоҳ таоло даргоҳида қабул қилсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА УЛАНИШ
http://t.me/nematullo_qori
2.4K views17:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 22:32:20 Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланади

2022-2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида сўз боради.
Қарорга биноан, республикамиздаги Абу Райҳон Беруний номи билан боғлиқ обида ва қадамжолар, шу жумладан, аллома шарафига ўрнатилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади ва уларнинг ҳудуди ободонлаштирилади. Олимлар ва мутахассисларнинг таклиф-мулоҳазалари асосида ишлаб чиқиладиган концепция асосида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 2023 йил якунига қадар Абу Райҳон Беруний мажмуаси барпо этилади.
Аллома меросини ўрганиш мақсадида халқаро миқёсда кенг кўламли илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, шу мавзуда илмий, бадиий-публицистик асарлар яратиш, хорижий олимларнинг асарларини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр қилиш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, юбилей доирасида алломанинг илмий-маърифий меросини дунё миқёсида чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган шахслар ҳамда илмий-ижодий муассасаларни тақдирлаш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади.
Эслатиб ўтамиз, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКОнинг 2022-2023 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига киритилган.
Ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия, тарих каби фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган.

Каналимизга обуна бўлинг
http://t.me/nematullo_qori
3.4K viewsedited  19:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:37:43 «Мен бир анжуманда бўлдим. У ердаги аёллардан бири оилавий масала сўради. Мен ундан эри ҳақида сўрадим, у шундай жавоб берди:
— Эрим ҳар қандай аёл орзусидаги эрдир. Ҳатто уни менга бўлган муомаласидан жаннатга биринчилардан бўлиб кирса керак деб ўйлайман».

(Шайх Саъид Камалий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг яхшиларингиз аҳлига яхши муносабатда бўлганингиздир».

(Термизий ривояти)
----------
Бу ҳадисга қарийб 1500 йил бўлган. Ўшандан бери бу ахлоқ биз мусулмонларнинг динимиздир.

Каналимизга уланинг

http://t.me/nematullo_qori
2.9K viewsedited  01:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:15:40 Ибн Қоййим Жавзий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Саодат ва муваффақиятнинг аломатларидандир, қачонки бандада илми зиёдалашса, унинг тавозуъси, раҳмати ва хавфи ва эҳтиёткорлиги ҳам ортиб, зиёдалашади. Ҳар қачон умри зиёда бўлса, дунёга ҳирси, интилиши камайиб боради. Ҳар қачон мол-дунё, бойлиги ортадиган бўлса, унинг сахийлиги ва қўли очиқлиги, эҳсони орта бошлайди. Ҳар қачон қудрати ва имкониятлари орта бошлагани сайин эса, у бандада одамларнинг ҳожатларини чиқариш, ёрдам бериш ва уларга тавозели бўлиши ҳам орта бошлайди. (Табиийки, бу саодат аломатларидандир).”

“Фавоид” асаридан.

Каналимизга уланинг

http://t.me/nematullo_qori
3.0K views16:15
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:56:11
Aгар сиз Қуръон ёдлашга киришсангиз, Қуръоннинг баракасига эришасиз.
Бўш вақтингиз ҳамда ҳар хил васвасалар йўқ бўлади. Одамларнинг гапи ва улар суҳбатлашаётган нарсалар сизни қизиқтирмай қўяди. Қалбингиз юмшайди, зеҳнингиз тиниқлашади, кўксингиз кенг бўлади ва мезонингизда ҳасанотлар кўпаяди.

Доктор Aбдулмалик Қосим

@quran.uz_

http://t.me/nematullo_qori
3.1K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:50:13 Нархларнинг қимматлашиб кетиши, ҳаётнинг қийинлашиши ва ҳокимларнинг зулмининг сабаблари ҳақида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар тарози ва ўлчовларида уриб олишса, албатта, очарчилик, қаҳатчилик ва султоннинг уларга қиладиган зулми ила жазоланадилар”.

Ибн Можа ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўлиғи қуйидагича: Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтади: «Биз Ибн Умар билан бирга эдик. Шунда басралик бир йигитча келиб, Ибн Умардан бир нарса ҳақида сўради. У зот: “Ҳозир сенга бу ҳақда хабар бераман”, деб жавоб қайтарди ва шундай деди: “Мен Расулуллоҳнинг ҳузурларидаги ўн кишининг бири эдим. У зотнинг масжидларида Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Ибн Масъуд, Ҳузайфа, Абу Саид Худрий, яна бир киши ва мен бор эдик. Шунда ансорлардан бири келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом берди, сўнг ўтириб: – Ё Расулуллоҳ, мўминларнинг қайси бири афзал? – деди. – Хулқи гўзали, – дедилар. – Мўминларнинг қайси бири зийракроқ? – деб сўради. – Ўлимни кўпроқ эслайдиган ва келишидан олдин унга кўпроқ тайёргарлик кўрадиган кишилар зийракдир, – дедилар. Сўнг бироз жим бўлиб, бизларга юзландиларда: “Бирор бир қавмда ахлоқсизлик, бузуқликлар тарқалса, албатта, улар орасида ўлат касаллиги ва ота-боболарида учрамаган турли касалликлар пайдо бўлади. Агар тарози ва ўлчовларида уриб олишса, албатта, очарчилик, қаҳатчилик ва султоннинг уларга қиладиган зулми ила жазоланадилар. Молларининг закотини бермасалар, осмондан ёмғир ёғилишидан маҳрум бўладилар, агар чорвалар бўлмаганида, уларга ёмғир ёғилмас эди. Агар Аллоҳ ва Расулига берган аҳду паймонларини бузсалар, Аллоҳ таоло уларнинг устиларидан душманларини ҳукмдор қилиб қўяди ва қўл остиларидаги айрим нарсаларни тортиб олади. Агар уларнинг пешволари Аллоҳ таолонинг Китоби ила ҳукм чиқармайдиган бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг офат-кул-фатларини ораларида қилиб қўяди”, дедилар».

http://t.me/nematullo_qori
3.4K views12:50
Ochish/sharhlash