Get Mystery Box with random crypto!

Нархларнинг қимматлашиб кетиши, ҳаётнинг қийинлашиши ва ҳокимл | Неъматулло Қори Аминжон Эшон

Нархларнинг қимматлашиб кетиши, ҳаётнинг қийинлашиши ва ҳокимларнинг зулмининг сабаблари ҳақида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар тарози ва ўлчовларида уриб олишса, албатта, очарчилик, қаҳатчилик ва султоннинг уларга қиладиган зулми ила жазоланадилар”.

Ибн Можа ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўлиғи қуйидагича: Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтади: «Биз Ибн Умар билан бирга эдик. Шунда басралик бир йигитча келиб, Ибн Умардан бир нарса ҳақида сўради. У зот: “Ҳозир сенга бу ҳақда хабар бераман”, деб жавоб қайтарди ва шундай деди: “Мен Расулуллоҳнинг ҳузурларидаги ўн кишининг бири эдим. У зотнинг масжидларида Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Ибн Масъуд, Ҳузайфа, Абу Саид Худрий, яна бир киши ва мен бор эдик. Шунда ансорлардан бири келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом берди, сўнг ўтириб: – Ё Расулуллоҳ, мўминларнинг қайси бири афзал? – деди. – Хулқи гўзали, – дедилар. – Мўминларнинг қайси бири зийракроқ? – деб сўради. – Ўлимни кўпроқ эслайдиган ва келишидан олдин унга кўпроқ тайёргарлик кўрадиган кишилар зийракдир, – дедилар. Сўнг бироз жим бўлиб, бизларга юзландиларда: “Бирор бир қавмда ахлоқсизлик, бузуқликлар тарқалса, албатта, улар орасида ўлат касаллиги ва ота-боболарида учрамаган турли касалликлар пайдо бўлади. Агар тарози ва ўлчовларида уриб олишса, албатта, очарчилик, қаҳатчилик ва султоннинг уларга қиладиган зулми ила жазоланадилар. Молларининг закотини бермасалар, осмондан ёмғир ёғилишидан маҳрум бўладилар, агар чорвалар бўлмаганида, уларга ёмғир ёғилмас эди. Агар Аллоҳ ва Расулига берган аҳду паймонларини бузсалар, Аллоҳ таоло уларнинг устиларидан душманларини ҳукмдор қилиб қўяди ва қўл остиларидаги айрим нарсаларни тортиб олади. Агар уларнинг пешволари Аллоҳ таолонинг Китоби ила ҳукм чиқармайдиган бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг офат-кул-фатларини ораларида қилиб қўяди”, дедилар».

http://t.me/nematullo_qori