Get Mystery Box with random crypto!

Бирам ижтимоий бўлиб боряпман... Бирам хаёлларим моддий, ҳуснс | RAVZAI NAZM

Бирам ижтимоий бўлиб боряпман...
Бирам хаёлларим моддий, ҳуснсиз.
Йўқолиб кетяпти ўша ёсуман,
Пушти ёмғирларни орзулаган қиз...

Гул дўконга бориб ҳидини эмас,
Нархини дидимга мослаштираман,
Ўзимга ўзимни сарфлагим келмас,
Ўзимни ўзимдан тежайман бирам.

Нишоллаб тўймасдим лаҳзаларимни,
Егулигим эди Лорканинг шеъри.
Режага тўлдириб қалб гавҳаримни,
Шеърлар ёзмай қўйдим анчадан бери.

Мажбуран ёдламоқ бировнинг тилин-
Адабиёт қолиб тутмоқ кимёни.
Аммо йиғлолмаслик баъзида қийин,
Баъзида азобли ҳислар исёни...

Бироқ эшикларни қоқар байрамлар,
Яна келаверар сўрамай баҳор.
Шарлар ҳарид қилмай қўйгани билан,
Ҳамон конфетларни севар бир аёл.

Ҳамон конфетларни севар бир аёл...

М.Н.

@nazmiy