Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТИ АЁЛИМ! Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонида | RAVZAI NAZM

ЖАННАТИ АЁЛИМ!
Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубҳа аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан. "Таҳажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.
Унга бироз тикилдим. Негадир раҳмим келди. У ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.
Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.
Умри давомида дегани деган, айтгани айтган ҳолда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган ҳолда яшайди.
Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.
Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.
Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.
Кун давомида тинимсиз меҳнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.
Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.
Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.
Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...
Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди. Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жоҳил ва бепарво бўлган эканмана?
Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин? Яна ўзимни уммат дея керилиб ҳам юрардима?!
Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Таҳорат олдим ва Таҳажжуд ўқишни бошладим. Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар таҳоратхона томон борди. Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган ҳолда намозда менга иқтидо қилди.
Ҳўнграб йиғлаган ҳолда намозни аранг якунладим.
- Бегим, нега мени уйғотмадингиз?- деди у ҳижолат овозда.
Бу эса мени баттар қийин аҳволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим. Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:
- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин!- дедим...
Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.
- Хизматингизни қилиб тўймайман,- дерди табассум билан.
Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...
Ҳурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ