Get Mystery Box with random crypto!

Руминияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диқ | NAVOIY MIGRATSIYA

Руминияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

25-45 ёш бўлиши;
рус ёки инглиз тилини билиши;
қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
судланмаган бўлиши.

Мутахассисликни тасдиқловчи диплом ёки сертификат тақдим этилиши шарт.

Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
Ойлик маош – 720 АҚШ долларидан бошланади (нетто, солиқсиз иш ҳақи).

Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан қопланади:

Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
ётоқхона;
бир маҳал овқат (тушлик);
тиббий ва бошқа суғурталар;

Рўйхатдан ўтиш ва анкетани юклаб олиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt