Get Mystery Box with random crypto!

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг қурилиш компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан техник стажёрлик дастури бўйича номзодлар қурилиш ишларига ишга таклиф этилади.

Бетон қуйиш учун майдонни тайёрлаш ва бетон қуйиш (иш мазмуни билан танишиш учун ҳавола

,

).

Номзодларга қўйилган талаблар:
Япон тилини билиш даражаси: N5-N4;
18-30 ёшгача бўлган эркаклар;
Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
Судланмаган бўлиши;
Иш муддати: 3 йилдан 5 йилгача.

Ойлик маош – 235 минг йена (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

Фуқаролар икки марта ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

Биринчи суҳбат 10 ва 11 январь кунлари ўтказилади.

Иш вақти: ҳафтасига 40 соат; (қўшимча иш соатлари учун алоҳида оширилган миқдорда ҳақ тўланади).

Иш берувчи томонидан авиачипта қоплаб берилади.

Ишга қабул қилинганлар Японияга боргандан сўнг, 1 ой муддатда тайёрлов мослаштириш курсини ўтайди. Шу даврда ойлик маош 145 минг йенани ташкил этади (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда).

Рўйхатдан ўтиш:

Номзодлар 2022 йил 29 декабрь соат 10:00 дан 30 декабрь 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 42) ёки 1282 қисқа рақами.

Изоҳ: Сўралган маълумотларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган фуқаролар танловларда иштирок этолмаслигини маълум қиламиз.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt