Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Ташқи меҳн | NAVOIY MIGRATSIYA

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ Бульдозер ҳайдовчилари ( Машинист бульдозера) мутахассислари Новый Уренгой шаҳрига ишга таклиф этилади.

Ойлик иш ҳақи 71500 рубл
Иш ҳақига қўшимча 42% гача мукофот пули берилади.
Авиабилет, яшаш, овқатланиш ва патент расмийлаштириш харажатлари иш берувчи томонидан амалга оширилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

52 ёшгача;
кўрсатилган мутахассислик бўйича Россия Федерацияси ҳайдовчилик гувоҳномасига (права) эга бўлиши керак;
бульдозер ҳайдаш бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси бўлишик керак;
рус тилини билиши;
хорижга чиқиш паспорти бўлиши;
судланмаган бўлиши;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.


Танлов 2022 йил 1 декабрь соат 11:45 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш учун номзодлардан хорижга чиқиш, фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларини олиб келишлари сўралади.

Мурожаат учун манзил:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).