Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ОО | NAVOIY MIGRATSIYA

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"СтройИндустрия" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Перм ўлкасига йўл қурилиши соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:
- йўл қурилиши ишчиси

Ойлик иш ҳақи 42400 рублдан бошланади.

Авиабилет, патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан амалга оширилади ва 4 ой давомидан иш ҳақидан ушлаб қолинади.
Яшаш учун иш берувчи ётоқхонадан жой қилиб беради.
Овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

50 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражада билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Ишлаш истагини билдирган фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят ҳудудий филиалига 30.11.2022 йил соат 14-45 да келишлари сўралади ( танлов бўлади).

Танлов ўтказиш вақти ва манзиллар:

30 ноябрь, соат 14:45 да.

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).