Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг СКФ'Рубин' кор | NAVOIY MIGRATSIYA

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг СКФ"Рубин" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Хабаровск шаҳрида қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:
- бетончи-арматурачи;
-отделкачи;
- ёрдамчи ишчи;
- С тойфали хайдовчи
Ойлик иш ҳақи 70 000-80 000 рублдан (қўлга тегади) бошланади.

Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар, патентнинг ойлик тўлови иш берувчи томонидан.


Номзодлар учун талаблар:

25-45 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражада билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Ишлаш истагини билдирган фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят ҳудудий филиалига 17.08.2022 йил соат 10-00 да келишлари сўралади ( танлов бўлади).

Танлов ўтказиш вақти ва манзиллар:

17 август:

Соат 10:00 да, Навоий
вилояти:
Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).

https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA