Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясининг нуфузли 'ЭРИЭЛЛ НЕФТЕГАЗСЕРВИС' корхона | NAVOIY MIGRATSIYA

Россия Федерациясининг нуфузли "ЭРИЭЛЛ НЕФТЕГАЗСЕРВИС" корхонаси узоқ шимолда Новый Уренгой саноат зоналарида нефть ва газ конларини бурғалаш ишлари учун Камаз ва Урал автомашиналарига С,Е тоифали ҳайдовчиларни ишга таклиф этади.

Номзодлар учун талаблар:

50 ёшгача;
3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга;
рус тилини мулоқот даражада билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Танловдан ўтган номзодлар Ўзбекистон ҳудудида ташкил этиладиган 1 ойлик назарий ўқув курсларида иштирок этишади ҳамда Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳнома олиш учун Россия Федерациясида ташкил этиладиган имтиҳон топширишади.
(бу билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи томонидан қоплаб берилади)

Иш ҳақи ойига 86 000 рублдан бошланади.
ишлаб чиқаришдаги натижаларга қараб 35 000 рублгача ойлик мукофот берилиши кўзда тутилган. (жами 121 000 рублгача)

Яшаш жойи, 3 маҳал иссиқ овқат, махсус кийим иш берувчи томонидан бепул таъминланади. Ойлик патент тўлови иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Авиачипта, патент расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш, имтиҳон, регистрация каби барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади ва кейинчалик 1 йил давомида ишчининг ойлик маошидан ушлаб қолинади.

Иш режими ВАХТА, 5/2, 8 соат. Қўшимча ишланган соатларга ҳақ тўлиқ тўланади.

Рўйхатдан ўтиш учун

https://forms.gle/HrqM78pPj5krzwPx8

Мурожаат учун манзил:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биноси. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси
(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram).

https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA