Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўрт | NAVOIY MIGRATSIYA

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2021-2022-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германия давлатининг “SPA Simpson Private Akademie gemeinnutzige GmbH” ташкилоти ўртасида 2021-йил 24-июнда ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бугун 22-феврал 2023-йил Навоий шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда Навоий шаҳар Кончилик коллежида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва SPA проект менежери Ш.Шораҳмедов билан биргаликда ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Учрашувда тингловчиларга миграцияси соҳасида “дуал таълим”га ўқитиш орқали фуқароларни Германияга ишга жойлаштириш йўлга қўйилганлиги тўғрисида сўзлаб берилди.