Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО 'РИНПО' | NAVOIY MIGRATSIYA

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО "РИНПО" корхонаси Татаристон Республикасига ишга таклиф этади.

Нефт қазиб олиш жараёнида ишлатиладиган ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш.

Иш тури:

-Сборщик форм;
-Оператор станков с ЧПУ;
-Выбивальщик отливок;
-Заливщик металла;
-Плавальщик металла и сплавов;
-Токар;
-Слесарь-ремонтник ПЭД, ЭЦН;

Иш ҳақи: Оклад 26022 + Премия 34458 = 60480 рубль

Ишвақти: 12 соатдан иборат смена.

Талаб этилади:

- 55 ёшгача бўлган эркаклар;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
- хорижга чиқиш ва Россия Федерациясига кириш учун таъқиқ бўлмаслиги
- 1 йиллик иш стажи ва мутахассислиги бўйича ўқиган бўлиши керак.

Иш берувчи томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар:

Ўзбекистондан Россияга бориш транспорт харажати учун ёрдам(кейинчалик иш ҳақидан ушланади, 11 ой тўлиқ ишлаганларига қайтариб берилади);
Ётоқхона иш берувчи ҳисобидан;
Миграция рўйхатига қўйиш иш берувчи ҳисобидан;
Тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан(кейинчалик иш ҳақидан ушланади);
Ишлаш хуқуқини берувчи ҳужжатлар (патент) расмийлаштиришда ёрдам;
Овқатланиш ҳужжатлар расмийлаштириш даврида иш берувчи ҳисобидан, кейин ишчининг ўзи ҳисобидан;


Танлов жараёнида барча шарт-шароитлар батафсил тушунтирилади

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан ташриф буюришлари лозим

Танлов 2023 йил 15 февраль куни соат 14:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел 79 224 11 60