Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО 'Гостекс | NAVOIY MIGRATSIYA

Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни ООО "Гостекстиль" корхонаси Карачаева-Черкесская Республикаси, Черкесск шаҳрига ишга таклиф этади

Иш тури:

-Тикувчи;

Иш ҳақи: 45 минг рубль

Ишвақти: Ҳафтасига 5/2, кунига 8 соат

Талаб этилади:

- 20 ёшдан бошлаб аёллар;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- хорижга чиқиш паспортига эга бўлиш;
- хорижга чиқиш ва Россия Федерациясига кириш учун таъқиқ бўлмаслиги

Иш берувчи томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар:

Ўзбекистондан Россияга бориш транспорт харажати иш берувчи ҳисобидан;
Ишлаш хуқуқини берувчи ҳужжатлар (патент) расмийлаштириш(кейинчалик иш ҳақидан ушланади);
Миграция рўйхатига қўйиш иш берувчи ҳисобидан(кейинчалик иш ҳақидан ушланади);
Тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан(кейинчалик иш ҳақидан ушланади);
Овқатланиш иш берувчи ҳисобидан;
Ётоқхона иш берувчи ҳисобидан;

Танлов жараёнида барча шарт-шароитлар батафсил тушунтирилади

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан ташриф буюришлари лозим

Танлов 2023 йил 14 февраль куни соат 11:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел 79 224 11 60